ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда банклар устав капитали энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади

Президент томонидан имзоланган қонун билан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилди. Ҳужжатга кўра:

2023 йил 1 сентябрдан эътиборан банк устав капиталининг энг кам миқдори икки юз миллиард сўм;

2024 йил 1 апрелдан эътиборан — уч юз эллик миллиард сўм,

2025 йил 1 январдан эътиборан — беш юз миллиард сўм бўлиши керак.

Маълумот учун: ҳозирда банкнинг энг кам устав капитали юз миллиард.

Шунингдек, «имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно)».

Устав капиталининг энг кам миқдорини оширишдан мақсад нима ва бу қандай натижа беради?

Банклар устав капиталининг энг кам миқдорини ошириш банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур ислоҳот банкнинг мавжуд капиталини оширади, бу эса унинг қарзларни тўлаш қобилиятини яхшилашга ва банкротлик хавфини камайтиришга ёрдам беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan