ХАБАРЛАР

Хитойда қабрлар электронлаштириляпти

Хитойда қариш кўрсаткичларининг юқорилиги сабаб рақамли қабристонлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Business Insider” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Хитойда дафн маросими ўртача 5 минг 400 АҚШ долларга тушади. Бу эса одамлар ўртача йиллик иш ҳақининг 45 фоизини ташкил қилади. Мамлакат пойтахти Пекинда анъанавий дафн қилиш ставкалари бундан анча қимматроқ. Аммо шаҳардаги Таизию қабристонида рақамли қабрлар йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг харажатлари 7 минг 700 доллардан ошмайди, бу худди шу ҳудудда анъанавий дафн қилиш маросими нархининг учдан бир қисмини ташкил этади.

Таизию қабристонида марҳумлар хокини сақлаш учун бўлимлар мавжуд бўлиб, уларнинг эшикларида дафн этилганларнинг рақамли суратлари ва видеолари ҳам кўрсатилади. Билдирилишича, 2023 йил бошидан буён Пекинда шунга ўхшаш 500 дан ортиқ рақамли қабрлар сотилган.

Шунингдек, бундай қабристонлар жойни ҳам тежайди. Масалан, тахминан 64,5 метр майдондаги рақамли қабристонда 150 дан ортиқ қабр жойлашиши мумкин. Бу ўлчамдаги ерга анъанавий қабрларнинг фақат олтитасини сиғдириш мумкин.

Давлат кенгаши 2035 йилга бориб Пекин жамоат қабристонларини эгаллаган ерлар миқдорини 70 фоизга камайтиришга ҳаракат қилишини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan