ЎЗБЕКИСТОН

“Афросиёб” поездлари йўловчиларсиз ҳаракатланаётгани ҳақидаги хабарларга “Ўзтемирйўлйўловчи” муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар ҳаракати вақтида ўриндиқларда йўловчилар йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати бунга муносабат билдирди.

Унда айтилишича, бугунги кунда “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электрпоезди йўловчилар учун қулай бўлгани сабабли улар чипталарни бир ой олдин расмийлаштирмоқда. Темирйўл транспортидан фойдаланишда йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис байрамлар арафасида чипталар етишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.

Шунингдек, айрим ҳолларда йўловчиларда поездларга кечикиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чиптада йўловчи поезднинг жўнаш вақти ва йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш 30 дақиқа олдин тугаши ҳақида огоҳлантириш берилган. Йўловчилар поездларга кеч қолмасликлари ҳақида огоҳлантирилади. 

“Ўзтемирйўлйўловчи” вокзал ва поездларда 8 июль куни суратга олинган видеороликни илова қилди ва фуқаролардан асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan