ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон ва дунёнинг қайси ҳудудларида максимал иссиқ ҳаво кузатилгани очиқланди

17 июль санасида дунёнинг кўплаб давлатларида аномал иссиқ ҳаво кузатилди. Хусусан, маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Эрон, Ироқ ва Кувайтнинг бир нечта кузатув пунктларида ҳаво ҳарорати қарийиб +50 даража иссиқ бўлди.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳолатга изоҳ берди.

«Осиё депрессияси» деб аталувчи бу паст босимли иссиқ ҳаво соҳаси чет қисми кейинроқ Ўзбекистонни ҳам «босиб ўтади», – дея Telegram’даги каналида маълум қилди у.

Ўзбекистоннинг Навоий чўллари ва Сурхондарё вилояти жанубида ҳам ҳаво ҳарорати максимумлари кузатилиб, ҳарорат қарийб +45 даражага яқинлашди.

«Ўзгидрометнинғdata.meteo.uz’ порталига кўра, маҳаллий вақт соат 15:40 да «Термиз» кузатув станциясида, 16:10 да «Базаубай» кузатув станциясида ҳаво ҳарорати максимуми +45 даражага етди», – дея ёзди Эркин Абдулаҳатов.

Аввалроқ «Ўзгидромет» келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилганди. Унга кўра, кўплаб вилоятларда ҳаво ҳароарти кундузи 40-45 даража бўлиши билдирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan