Андижонда ўгай она 11 ёшли қизга тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов бошланган

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи аёл 11 ёшли ўгай қизига турли тан жароҳатлари етказиб келгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, туманнинг “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 11 ёшли I.H.ga нисбатан 22-май куни ўгай онаси Х.М томонидан тан жароҳати етказилган. Шу куни вояга етмаган И.Ҳ. бобоси ҳамда бувиси истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Қиз уларга бўлган воқеани айтиб берган ва шу маҳаллада яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси) бувисининг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишларини илтимос қилган.
Мазкур хонадонга боргандан сўнг, И.Ҳ.нинг холаси жиянига етказилган тан жароҳатларни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
27-май куни вояга етмаган И.Ҳ.даги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда 9 ойлик ўгай қизини ўлдирган эркак 13 йилга қамалгани тўғрисида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan