ЖАМИЯТ

Термиз шаҳрида ота алимент эвазига уй берди

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг
2016 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан Ёқуб Жўраевдан уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Термиз шаҳрида яшовчи Ё.Жўраев алимент тўловларини олдиндан тўлаш имконияти борлиги ҳамда уч нафар фарзандларининг вояга  этгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб Бюронинг Термиз шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Шундан сўнг, Ё.Жўраев собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган пул эвазига Термиз шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уйни фарзандларига хатлаб берадиган бўлди.

Умумий қиймати 200 миллион сўмга баҳоланган мазкур икки хонали уйнинг ҳужжатлари нотариал тартибда расмийлаштирилди ва ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилди.

Дадахон Назаров, МИБ Термиз шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan