Uncategorized

МЕҲНАТДА ТОБЛАНГАН ХАЛҚИМИЗ

Маҳаллабай ишлаш, бу — барча соҳа мутасаддиларининг бир мушт бўлиб, маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этишнинг янгича механизмидир.

Бугун Ўзбекистонда маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарди.  Халқ билан мулоқотнинг бундай усулини бошқача қилиб маҳаллабай ишлаш тизими деб атаяпмиз.

Хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада ошириш, томаркаларда экилган экин-текинни турли хил зараркунанда ва ҳашаротлардан ҳимоя килиш борасида керакли илмий маслаҳат бериш,  маҳсулот етиштириш ва уни кайта ишлаш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан имтиёзли кредитлар асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш борасида  тизимли ишлар бошланди.

Албатта, муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган маҳаллабай иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда жамиятимиздаги барча соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш  учун энг самарали йўл эканлиги ўз исботини кўрсатмоқда.

Ривожланган давлатлар билан рақобатбардошлик хусусиятини ошириб боришнинг ижтимоий шарти — бошланғич бўғинлардаги оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уни бартараф этишда жамоавий ёндашувларни ташкил этиш ҳисобланади.

Маҳаллабай ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.

Шунинг натижасида айни вақтда юртимиздаги барча соҳалар фаолиятида ва кечаётган ўзгаришлар моҳиятида маҳаллабай сўзининг аҳамияти кундан кун ортиб бормоқда. Республикамиздаги барча ташкилот ва идораларнинг мазкур амалиёт натижасида жойларда ташкил этаётган иш фаолияти айнан маҳаллалардаги ўзгаришлар ва бу орқали мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишига қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда агросаноат мажмуининг улкан аҳамияти ва бу соҳада ҳукумат ишлаб чиқиб, амалга ошираётган чора-тадбирлар барчага маълум. Дарҳақиқат, маҳалладаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг кундалик масалаларини ҳал этиш биргина маҳалла тизими ходимлари томонидан бартараф этиш имконсиз. Шу сабабли бу жараёнда ҳар бир соҳа масъулларининг иштироки ва аралашуви муҳим жиҳатдир. Жойларда олиб борилаётган маҳаллабай ишлаш механизмининг ҳам муҳим асосини ана шу тамойил — барча соҳа вакилларининг ҳамжиҳат бўлиб, ҳудудлардаги масалаларни ечишга комплекс ёндашиши тушунилади.

Бугун Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва унинг туман бўлими  ходимлари ҳам иш кунини маҳаллаларда, яъни  аҳоли томарқаларини кузатишдан бошлади. 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Термиз туман бўлими агроном инспекторлари иш куни аввалида туманинг «Қўнғирот» МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Қодир Раҳматов тегишли бўлган  иссиқхонада  экилган помидорни мониторинг кузатувини амалга оширди. Улар томонидан маҳсулот  етиштиришда иссиқхоналар самарадорлигини ошириш, ҳар бир мавсум тараддудини вақтида кўриш, навларни тўғри танлаш, қулай парваришлаш усулларини қўллашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди. Ўз навбатида хонадон эгасининг   памидор касалликлари ҳақидаги саволига  ҳам жавоб берилди.

Таъкидлаш мухимки, ФУЗАРИОЗ СЎЛИШ касаллиги памидорга катта зиён етказади. Зарарланган ниҳоллар ўсишдан тўхтайди, унинг катта ёшли барглари ва уруғ паллалари эса сарғаяди ва сўлийди. Кучли зарарланганда ниҳоллар кўпинча нобуд бўлади. Катта ёшли нисбатан йирик ўсимликларда касалликнинг биринчи белгилари анча қари баргларнинг сарғайиши кўринишида намоён бўлади. Кўпинча мураккаб баргнинг бир томонидаги япроқчалари ёки шохнинг бир томонидаги баргларнинг сарғайиши кузатилади. Зарарланган барглар сўлийди ва қуриб қолади, аммо тўкилиб кетмайди. Зарарланган ўсимликларда қуёшли кунларда кундузги сўлиш кузатилади ва улар кўпинча ўсишдан тўхтайди. Ўсимликнинг пояси диагонал бўйича кесилганда ёки марказий пояга туташган ён шохлар узиб олингандаўтказувчи тўқималарнинг ўсимлик бўйлаб юқорига қараб тарқалувчи ўзига хос қизғиш-жигарранг тусга кирганлиги кўринади. Иссикхона эгаси билан бўлган суҳбатдан сўнг инспекторлар туманнинг «Янги Хаёт» МФЙ да жойлашган  Боғишамол кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ойгул Гулбоевага  тегишли  томорқа майдонида  экилган Aрпа экинида   мониторинг кузатув ишларини давом эттиришди.

Шунингдек,  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Бойсун  туман бўлими агроном инспекторлари ҳам маҳаллабай ишлаш жараёнини тўғри ташкил этиш  борасида ишчи гуруҳларга бўлинган ҳолда жойларда мониторинг кузатув ишларини  йўлга қўйган.   Тумандаги мавжуд  45 та МФЙда  дала назорати фитосанитария ҳолатлари ўрганилмоқда. Ариқ ва зовурлар тозалиги,  мевали  боғларда  агротехник кузатувлар билан бир қаторда дарахтларни оқлаш ишлари ҳам олиб борилаётир. Соҳа вакилларининг ҳудуддаги  4 сектор вакиллари билан олиб борилаётган ҳамкорликлари ўз натижасини бермоқда. 

Ҳар қандай ислоҳот фуқаролар манфаатига хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса амалдаги ҳаракатлар қуйидан бошланмоғи мақсадга мувофиқдир.  Зеро, Ватан оиладан, маҳалладан бошланади, деган ибора бор. Шундай экан, биз яшаётган ҳудуд ўзида юртимиз аксини намоён этади. Масалага шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, кейинги йилларда нафақат, маҳаллага, балки, ҳар бир хонадонга бўлган эътибор ҳамюртларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлади, десак муболаға бўлмайди. Бунинг натижасида узоқ йиллардан буён ўз ечимини кутиб турган муаммолар ижобий ечим топа бошлади. Масалага янада чуқурроқ кириб бориш, камчиликларнинг туб илдизига болта уриш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаб, мамлакатда ҳар соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига эришиш учун «маҳаллабай» ишлаш тизимининг жорий этилиши бу борадаги жараённинг янги босқичини бошлаб берди.

Халқимиз  меҳнатда тобланган.  Бундан унумли фойдаланган ҳамюртларимиз, нафақат, ўз оиласи, балки, мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга ҳам улкан ҳисса қўшади.

Даврон Тангиров, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan