Uncategorized

Пандемия жаҳоннинг энг йирик пойтахтларидан бири – Москвага қанча зарар келтиргани маълум қилинди

Пандемия Москвага 800 миллиард рублга яқин зарар келтирди, шундан 200 миллиардга яқини йўқотилган даромаддан келиб чиққан. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин маълум қилди.

Москва мерининг таъкидлашича, пойтахтда коронавирус инфекцияси билан касалхонага ётқизилган битта беморни даволаш давлатга ўртача 240 минг рублга тушган.

16 ноябрь куни Москва ҳукумати коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун қўшимча 5,6 миллиардрублл, 14 декабрда эса яна 10,3 миллиаррублбл ажратган эди. Иккала ҳолатда ҳам қўшимча маблағлар манбаи федерал бюджетдан Россия ҳукуматининг буйруғига мувофиқ Москва ҳукуматига тақдим этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan