Kun: 03.06.2023

Шавкат Мирзиёев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этишга оид фармонни имзолади

“Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги президенти қарори қабул қилинди. Фармон билан президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман…

Ҳиндистонда даҳшатли фожиа юз берди

Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида ҳозиргача 288 киши ҳалок бўлди. Калкуттадан Ченнайга кетаётган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Одамлар бўлган 10-12 вагон зарба натижасида рельсдан чиқиб кетган ва қарама-қарши йўлга қулаган. Орадан кўп ўтмай, яна бир йўловчи поезди…

Омонжон Отажонов дебют жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Озарбайжонда ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бронза медалига эга чиқди. 54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Омонжон Отажонов мусобақани учинчи ўринда тугатди. Юртдошимиз шиддатли ярим финал жангида жанубий кореялик Тае-Жун Парк билан баҳс олиб борди….

Тошкентда 16 ёшли «права»си йўқ ҳайдовчи юқори тезликда Lada’га келиб урилди

Видеода Lada ёнида бир аёл бўлгани, Matiz аёлни ҳам босиб кетишига бир баҳия қолганини кўриш мумкин. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 05:00 ларда Янгиҳаёт тумани Тошкент металлургия заводи қаршисида 2007 йилда туғилган…

Навоийда қуввати 4,7 МВт бўлган биринчи йирик шамол турбинаси ўрнатилди

БААнинг «Масдар» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида Goldwind компаниясининг (ХХР) биринчи 4,7 МВтли турбинаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади. Маълумот учун,…

Яқин кунларда Ерга яқин масофадан хавфли астероид учиб ўтади

Диаметри 500 метрдан ошадиган 1994 XD астероиди 12 июнь куни Ерга 3,1 миллион километр масофада яқинлашади. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси М. В. Келдиш номидаги Амалий математика институти хабарида айтилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда. «2023 йил 12 июнь куни Ерга…