Kun: 27.11.2021

Шавкат Мирзиёев музейларга оид ҳужжатни имзолади

Музейларга уларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширишига рухсат берилмоқда. Тегишли ҳужжат президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Унга кўра: ➖ музейларга уларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга…

Тиббиёт ОТМнинг битирувчилари доимий яшаш жойларида амалиёт ўтайди

2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди ҳамда маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми масофавий шаклда олиб борилиши…

«Илҳақ» фильми Беларусдаги халқаро кинофестивалда 2 та энг йирик мукофотни қўлга киритди

“Листапад” халқаро Минск кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” фильми кинофестивалнинг иккита соврини билан, Муҳаммадали Искандаровнинг “Мен террорчи эмасман” фильми эса кинофестиваль ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди. «Илҳақ» фильми кинофестивалнинг «Гран-при» ҳамда Беларусь Республикаси…

Қорақалпоғистонда 3 нафар ички ишлар ходими ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 26 ноябрь куни 3 нафар Жазони ижро этиш департаменти ходими йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Буйнеу автомобиль йўлининг 708 километрида, соат 00:10 ларда…