Янгиликлар

“Сурхон”дан ғалаба

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Сурхон” футбол клуби жорий йилги мавсумга тайёргарлик доирасида Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Назорат учрашувида воҳадошларимиз 6-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Шерзод Каримов, Сардор Сулайманов, Ҳусниддин Ғофуров, Муҳаммадали Номозов, Раҳматулло Бердимуродов, Азиз Ибрагимовлар муаллифлик…

Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида 526 нафар қарздор жисмоний шахслар қидириб топилган

Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур матбуот анжуманига вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Мазкур матбуот анжуманида Мажбурий…

Аброр Мухтор Али: “Сафар Каттабоев деган кимса ҳақида”

Телеграм каналларида, бошқа ижтимоий тармоқларда Сафар Каттабоев деган кимсанинг гаплари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унинг фикрлари Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги қонунларига ва конституцион ҳуқуқларига ҳам қарши ҳисобланади. Бундан ташқари, гаплари мантиқан ҳам бир-бирига зид.  Ҳозир бундай одамлар кўпайиб кетди, ҳар…

Термизда Кушон подшолигининг ноёб омборхонаси топилди

Кеча Термиз Археология музейи ходимлари Термиз туманидаги «Зўрмола» ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топишган. Дастлаб ушбу тарихий объект ҳақида музей раҳбариятига маҳаллий фермер ишчиси хабар берган, сўнгра Термиз археология музейи раҳбаряти томонидан вилоят…

Оқсаётган саводхонлик ёки ёшлар саводсиз бўлиб қолаётганлиги учун ким айбдор?!

Мамлакатимизда Президентимиз Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш жараёнида барча йўналишдаги фанлар бўйича давлат таълим стандартларини,…

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат…

Истанбулдаги авиаҳалокатда Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 5 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 18.00 (Тошкент вақти билан 20.00)да Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди. У “Medikana” клиникасига жойлаштирилган. ОАВ хабарларига…

Ўзбекистон байроғи илинган улкан ҳаво шари учирилиши кутилмоқда

Бир томонда ретро автомобиллар, стимуляторли спорт машиналари, мотоцикллар намойиши… Иккинчи томонда сўнгги авлод роботлари, энг янги ихтиролар, инновацияон ғоялар ва стартап лойиҳалар кўргазмаси… Яна бир томонда эса таниқли спорт усталаридан ўзига хос маҳорат сабоқлари… Жорий йил 7 февраль куни пойтахтимизда…

6 февралга доир қизиқарли маълумотлар

Тимур Ибрагимов чемпионлик камарини қўлга киритди 1994 йил 6 феврал – Москвада бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртимиз Тимур Ибрагимов профессионал бокснинг ўта оғир вазндаги WBA ва IBA йўналишларида қитъалараро чемпионлик камарини қўлга киритди. У ҳаваскор боксда аввал Осиё чемпиони, жаҳон кубоги совриндори…

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейга қабул қилиш учун танловлар бошланишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сурхондарё академик лицейга Сурхондарё вилоятининг умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаётган номзодлар қабул қилинади. Танловларда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан 2020 йилнинг 01 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар, Термиз шаҳар Баркамол авлод кўчаси 46-уйда жойлашган Сурхондарё вилояти Ички…