Oy: Iyul 2025

11 июлдан Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади

IDP (Edu-Action Centre) маълумотига кўра, 11 июлдан бошлаб IELTS имтиҳонини фақат компьютерда топшириш мумкин бўлади. Бу қарор қоғоздаги тест жавобларининг интернетга чиқиб кетиши ортидан, операцион сабабларга кўра қабул қилинган. Қоғозда топшириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар имтиҳонни компьютерда бепул топшириши ёки тўловни…

Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди

ХЖС яна давлат раҳбарини ҳибсга олишга ордер берди.  Халқаро жиноий суд Толибон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Афғонистон Олий суди раиси Абдул Ҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер берди.   Тергов палатаси Толибон Афғонистонда давлат сиёсатини олиб боргани, натижада тинч аҳолининг асосий…

Ўзбекистоннинг Сербиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Президенти Александр Вучичга ишонч ёрлиқларини топширди. Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Сербия томони Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Европадаги дипломатик иштирокини кенгайтириш…

Футбол бўйича U20 Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қилиши мумкин

ФИФА 2027 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U20 Жаҳон чемпионати мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда ўз қўшма номзодини илгари сурди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бугунги…

Ўзбекистонликлар 5 ойда миллиондан ортиқ Хитой смартфонларини харид қилган

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 159 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 562,2 минг дона мобиль телефон импорт қилинган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,8 минг дона ёки 2,5 фоизга ошган….

Ўзбекистон аҳолиси сони 38 миллионга яқинлашмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 37 859 698 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Шундан: Аёллар — 18,8 млн Эркаклар — 19,1 млн Шаҳарлар…

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди.  2025–2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.  Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки…

Туркиядаги отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

Туркиядаги отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.  2025 йил 5 июл куни Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли аёл ватандошимиз отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб,…

Ўзбекистон фуқароларининг Австралия ва Канада визаларини олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг қатор давлатлар визаларини олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин.  ТИВда VFS Global халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш.Мишра ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т.Тўйчиев билан учрашув ўтказилди.  Мамлакатимиз ҳудудларида VFS Global офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама…

Абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтадиган саналар маълум қилинди

Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.  Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади: 1-смена соат…