Kun: 18.04.2025

Термиз туманида сайёр қабул ўтказилди

Бугун, Термиз тумани ҳокимлигида Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти, Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи ҳамда тизимдаги мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг статистикага оид муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда, Ўзбекистонда статистика соҳасини янги босқичга кўтариш ва тубдан ислоҳ қилиш, тизимга…

Ўзбекистонлик талабалар халқаро чемпионатда энг яхшилар қаторидан жой олди

Яқинда Беларус Республикасининг Жодино шаҳрида “БEЛАЗ” ОАЖ базасида МДҲ давлатларининг етакчи техник олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «BELAZ CHALLENGE 2025» номли машинасозлик ишлари бўйича халқаро чемпионат бўлиб ўтди. «BELAZ CHALLENGE 2025» – халқаро таълим лойиҳаси бўлиб, у МДҲ мамлакатларидаги техник…

Исроил фуқароларининг Малдивга кириши расман тақиқланди

Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган. «Ратификация ҳукуматнинг Исроил томонидан Фаластин халқига қарши давом этаётган ваҳшийлик ва геноцидга жавобан қатъий позициясини…

Ўзбекистонда олий таълим қамрови кескин ошди

Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошган.  Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 %…

Хоразмда уч қаватли савдо дўкони ёниб кетди

17 апрел куни Хоразм вилояти ФВБга Ҳазорасп тумани, «Темирчи Маскан» МФЙда жойлашган 3 қаватли  савдо дўконида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида хабар қилинган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари ёнғин жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ўчирилган. Ёнғин натижасида савдо дўконнинг 280…

Россия Олий суди «Толибон»га қўйилган тақиқни бекор қилди

Россия Олий суди «Толибон» ҳаракатига қўйилган тақиқни бекор қилди.  Бу ҳақда Бош прокуратура сўров йўллаган. «Толибон» 20 йилдан ортиқ вақтдан бери террорчи ташкилотлар рўйхатида эди. «Толибон» ҳаракатини тақиқлашни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор дарҳол кучга киради, деб ёзади «ТАСС» Олий суд қароридан…

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Жорий йил 22-23 апрель кунлари Россия ташқи ишлар вазири С.Лавров Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмийси М.Захарова маълум қилди. Лавров Тошкентга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқоти, шунингдек, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Б.Саидов билан музокаралар ўтказади. Захарованинг…

Айрим банкларга балансига олган мол-мулкларини тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади. Бу борада жорий йил 15 апрель куни Президентнинг ПҚ-142-сон қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги…

Россиядаги хонадонларнинг бирида тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Калининград шаҳридаги уйда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жонсиз ҳолатда топилган. Вазиятдан хабардор манбага кўра, марҳумларнинг икки нафари 26 ёшда, бошқалари эса 35 ва 42 ёшда бўлган. Тахминларга кўра, улар 11-13 апрель оралиғида вафот этган. Воқеа жойида терговчилар иш олиб борган….

Россия Президенти Владимир Путин Тошкентдаги фахрий ветеранни мукофотлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов фахрий ветеран Вера Васильевна Муринага “1941–1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медалини тақдим этди. Медаль Россия Президенти Владимир Путин ва Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко номидан берилди.