Сурхондарё вилоят суди раиси суд ходимлари билан мулоқот ўтказди
Бугун Сурхондарё вилоят судида ўтказилган мулоқотда вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларининг барча ходимлари иштирок этишди. Вилоят суди раиси Аблқосим Рузиқулов вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларининг ходимлари билан ўтказилган мулоқотда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани, судьяларга…
Трамп: Маск кетади, DOGE ҳам ўз фаолиятини тўхтатади
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) қачондир ўз фаолиятини тўхтатишини айтди, чунки Илон Маск фақат 130 кунга махсус давлат ходими сифатида ишлайди, деб хабар берди CNN. Трампнинг таъкидлашича, Tesla ва SpaceX эгаси Маск ўз компанияларини бошқаришга қайтиши керак. Аммо…
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари кейинги ўқув йилидан бошлаб янги тартиб асосида тоифа олишади
Президент қарорига асосан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши хабар берилганди. Мазкур қарор ижросини…
«АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига ўз ихтиёрлари билан қайтишни маслаҳат бераман» — элчи
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни ўз ихтиёри билан мамлакатига қайтишга чақирди. Видеомурожаатнинг илк сонияларида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Трамп маъмурияти ноқонуний миграцияни тўхтатишга ва чегараларимиз ҳамда фуқароларимизни ҳимоя қилишга эътибор…
Le Figaro газетасида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди
Европанинг энг обрўли нашрларидан бирида чоп этилган мақолада Ўзбекистоннинг иқтисодий ва маданий ривожланиши, халқаро ҳамкорликдаги муваффақиятлари ҳамда Франция билан муносабатлари ҳақида сўз юритилади. Газета нашрида эълон қилинган мақолада Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ўсиши ва халқаро ҳамкорликдаги муваффақиятлари ҳақида сўз боради. Хусусан, Ўзбекистондаги…
НАТО Украинага ҳарбий ёрдам миқдорини эълон қилди
Россия томонидан ҳарбий агрессияга учраган Украина, АҚШ президенти Доналд Трампнинг тинчлик ташаббусларига қарамай, бундан кейин ҳам НАТО томонидан ҳарбий ёрдам тақдим этилишига ишониши мумкин. «Жорий йилнинг дастлабки уч ойида иттифоқчилар аллақачон Украинага 2025 йилда 20 миллиард евродан ортиқ хавфсизлик ёрдами…
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2025 йилдаги «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 192-сон қарори қабул қилинди Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди ва унинг кучга…
2024 йилда маданий мерос объектларига қарийб 346 млрд сўмлик зарар етказилди
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистондаги 117 та маданий мерос объектига зарар етказилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Агентликнинг юридик бўлим бошлиғи Аҳадилло Ахмедовга кўра, 117 та маданий мерос объектига нисбатан қилинган қонунбузилиш ҳолатлари…
Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади
ФИФА март ойидаги терма жамоалар ўйинларидан сўнг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси пешқамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга 1854 очко билан Францияни ортда қолдирган Испания жойлашди. Кучли учликни Франция якунлаб берди.Ўзбекистон терма жамоаси бир…
Олимлар Ер сайёраси қачон яшаш учун яроқсиз ҳолга келиши мумкинлигини ўрганишди
Nature Geoscience журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, кислороднинг йўқ бўлиб кетиши туфайли Ер миллиард йилдан кейин – (1 000 002 021 йилда) яшаш учун имконсиз бўлиб қолади. NASA ва Япониянинг Тохо университети олимлари шундай хулосага келишди. Ушбу маълумотнинг қанчалик тўғрилигини аниқлаш учун…