Kun: 04.04.2025

Шўрчи туманида фаолият юритиб келаётган автомактаб ўқитувчисига 23 миллион сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилди

Шўрчи туманида яшовчи Бахтиёр Тўраевнинг мурожаатига кўра суднинг иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати белгиланган тартибда қарздор жамият раҳбарига топширилган бўлса-да, иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги маълум қилинган. Ижро ҳужжатига асосан қарздор яъни туманда фаолият юритиб келаётган автомактаб масъулияти чекланган жамияти…

Боқимандалик – жамият тараққиётига тузилган тузоқ

Бугунги жамиятда инсонларнинг меҳнатдан қочиб, осон йўл билан яшашга интилаётгани жуда ачинарли ҳолат. Айримлар давлат ёрдами ёки яқинлари ҳисобидан кун кечиришни одат қилиб, ўз ҳаётини ўзгартириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмайди. Боқимандалик тобора кучайиб, меҳнат қилишни истамаган одамлар сони ортиб…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд халқаро иқлим форумидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Ҳурматли форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Барчангизни бугунги даврдаги асосий таҳдид – глобал иқлим ўзгаришларига бағишланган конференциямизда чин юракдан қутлайман. Ҳурматли ҳамкасбларим – Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти номидан қатнашаётган бизнинг ишончли…

ЖССТ раҳбари янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

Тедрос Аданом Гебрейесус глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигига эришиш учун “мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар ва умумий таҳдидларга умумий ёндашув” кераклигини эслатди. Дунёда “эртага” хавфли касалликнинг янги пандемияси бошланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус огоҳлантириб, мамлакатларни…

Ўзбекистонда чигирткага қарши бепул дорилаш бошланди

2025 йилда республика бўйича 608,1 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган. Ижтимоий тармоқларда республикамизнинг баъзи ҳудудларида зарарли чигирткалар босқини бошлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг маълум қилишича, 2025 йилда республика бўйича 608,1 минг гектар майдонда…

Хитой товушдан тез йўловчи самолёти лойиҳасини тақдим этди

Хитойнинг давлатга қарашли самолёт ишлаб чиқарувчи Commercial Aircraft Corporation of China (COMAC) компанияси ўзининг бўлажак товушдан тез учувчи C949 йўловчи самолётининг дастлабки тафсилотларини эълон қилди, деб хабар бермоқда South China Morning Post. Лойиҳа жамоаси Британия-Франция Concordeси (11 000 километргача) билан…