Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасида Термиз шаҳрида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан бевосита мулоқот ўтказилди. Унда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов хусусий сектор вакилларининг мамлакат иқтисодий ривожидаги муҳим ўрни, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида…
“Uzum Tezkor” устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди
Uzum Tezkor компанияси устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди. Компания томонидан тайёр овқат ҳамда бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида устун…
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади. Бу ҳақда шу йилнинг 27 мартида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди. Агентликнинг…
Хўжандда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги туризм ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди
Хўжанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари уч томонлама саммити доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев «Наврўз – минтақадаги энг қадимий маданий-сайёҳлик мероси» мавзусидаги минтақавий сайёҳлик форум-мулоқотида иштирок этди. Форумда уч давлат туризм маъмуриятлари раҳбарлари ҳамда 100 га яқин…
Ўзбекистонлик талаба қизлар МАГАТЭ стипендиясига сазовор бўлди
Тошкент шаҳридаги «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети филиали битирувчи талаба қизлари Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) томонидан тақдим этиладиган Мария Склодовская-Кюри номидаги стипендия дастури ғолиблари қаторига кирди. Мазкур дастур ядро соҳаси бўйича энг нуфузли халқаро таълим грантларидан бири ҳисобланади. Стипендия…
Боксчиларимиз жаҳон кубогида мағлубиятсиз иштирок этишмоқда
Бразилияда бокс бўйича жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари якунланди. Шу куни рингга кўтарилган уч нафар боксчимизнинг барчаси ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олишди. -60 кг: Мадияр Данияров — Мишел Балдасси (Италия) 4:1-50 кг: Асилбек Жалилов — Нурзат Онгаров (Қозоғистон) 5:0-85 кг:…
Таксиларга янги имкониятлар берилди
Ҳукуматнинг 2 апрел куни имзоланган 200-сонли қарорига кўра, юридик шахсларга тегишли таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар,…
Трамп бир неча ҳафта ичида Эронни бомбардимон қилиши мумкин
Бу ҳақда Daily Mail Исроил ҳукуматидаги юқори мартабали манбаларга асосланиб хабар қилмоқда. АҚШ Ҳинд океанидаги Чагос оролларидаги ҳарбий базасига учта B-2 Spirit бомбардимончи самолётини жойлаштирди. Ушбу «кўринмас» самолётлар Эроннинг ядровий бункерларига GBU-57 бомбалари билан зарба бериши мумкин, дейилади хабарда. Аввалроқ…
Самарқанд—Красноярск парвози йўлга қўйилди
Парвозлар ҳафтасига бир марта — сешанба кунлари «Урал авиалиниялари» компанияси томонидан амалга оширилади. Янги йўналиш очилиши муносабати билан Красноярскдан келган самолёт анъанавий сув аркаси билан қарши олинди, йўловчилар учун эса ширинликлар тайёрланди.