Kun: 25.02.2025

Шерободда 15 йил давомида тўланган алимент иши якунланди

Шеробод туманида яшовчи Ботир Самадов оиласи билан ажрашганидан сўнг, бир нафар фарзанди учун 15 йил давомида алимент тўлашига тўғри келди. Фарзанди 2024 йил август ойида 18 ёшга тўлган бўлса-да, Самадовнинг алимент тўловларидан 17 миллион сўм қарздорлиги сабаб ижро иши якунланмаган…

Термиз давлат педагогика институти талабалари Малайзияда халқаро ўқув семинарида иштирок этишмоқда

Термиз Давлат Педагогика Институти талабалари Малайзиянинг Путражая шаҳридаги Lembaga Penggalakan Pelancongan Malaysia (Малайзия туризмни ривожлантириш Кенгаши) томонидан ташкил этилган халқаро ўқув семинарида фаол иштирок этмоқда. Семинар доирасида талабалар халқаро туризм, меҳмондўстлик ва сайёҳликни ривожлантириш йўналишларида назарий ва амалий билимларини бойитишмоқда….

Абдумалик Халоков 27 февраль куни профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади

Париж Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халоков профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади Ҳамюртимиз 27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.  Ўша куни Абдумаликка Венесуэла вакили Марлемброн Акунья рақиб бўлади. У проф боксда 25 та жанг ўтказиб, 13…

Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш таъминланади

Ҳукумат қарори (ВМҚ-103-сон, 21.02.2025 й.) билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг  бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят просесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини…

Фарғонада машина сабаб ўз ўғлини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоятида машина ортидан келиб чиққан жанжал сабаб ота ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, cудланувчи эркакнинг ўғли ўзга бир шахсдан автомашина ижарага олиб, фойдаланиб юрган. Орадан вақт ўтиб, ижарага олинган машинани 2700 АҚШ доллари…

Қирғизистон 14 тонна қовунни Ўзбекистонга қайтариб юборди

Ўзбекистондан экспорт қилинган 14 тонна қовун сомон устида ташилаётгани сабабли Қирғизистонга киритилмади. Бу ҳақда “Econom.kg” хабар берди.p Қирғизистоннинг Ўсимликларни кимёлаштириш, ҳимоя қилиш ва карантин департаменти ходимлари “Кен-Сай” назорат-ўтказиш пункти орқали қовунларни олиб киришда фитосанитария талаблари бузилганини аниқлади. Жалолобод вилоятига йўл олган…

Қўшма Штатлар мамлакатга ота-онасиз кирган мигрант болаларни депортация қилишни бошлайди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакатнинг Иммиграция ва божхона хизмати (ICE)га минглаб мигрант болаларни аниқлаш ва депортация қилишни буюрди. Reuters агентлигининг хабар беришича, ушбу операция ички хизмат ёзишмаларида кўрсатилган Мигрант болаларни аниқлаш ва депортация қилиш жараёни тўрт босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич…

Ўзбекистон Украина бўйича резолюцияда бетараф қолди

БМТ Украина бўйича резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон унда бетараф қолди.  Бош Ассамблея Украина томонидан Европа давлатлари билан биргаликда тайёрланган резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат тавсиявий характерга эга. Резолюцияни ёқлаб 93 давлат овоз берди, 18 давлат қарши овоз берди, Ўзбекистон ва яна…

Апрелдан электр нархи қанчага ошиши эълон қилинди

2025 йил апрелдан фойдаланувчилар учун электр нархи кўтарилади.  «Ҳудудий электр тармоқлари» 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси учун янги нархларни эълон қилди.  Унга кўра, бир хонадонга мўлжалланган 200 киловаттлик лимит 600 сўмдан этиб белгиланади. Ҳозирги нарх 450 сўмни ташкил этади. …

Сув ва электр учун йиғилган 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайтарилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 200 мингдан ортиқ истеъмолчига 50 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. Қўмита, хусусан, «Ўзсувтаъминот» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» олган 10 млрд.дан ортиқ суммани истеъмолчиларга қайтарган. Мисол учун, «Ўзсувтаъминот» корхонаси томонидан…