Kun: 15.02.2025

Аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун янги имкониятлар яратилади

Қонун (ЎРҚ-1028-сон, 12.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан “Ипотека тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунларга ипотека муносабатларига электрон гаров хатини жорий этишни, бундай гаров хати билан таъминланган мажбуриятларни бажаришни, у бўйича…

Орол денгизи тубида 100 минг гектар «яшил майдон» барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди. Давлат дастурида «яшил иқтисодиёт» тамойилларини кенг жорий қилиш, экологик жиҳатдан қулай…

Қозон 2026 йил Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Қозон шаҳри 2026 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу қарор Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатлари маданият вазирлари йиғилишида қабул қилинди. Тарихий жиҳатдан, Россиядаги энг қадимий Ислом маркази Дербент ҳисобланса-да, айнан Татаристонда Ислом…

Туркия Миграция бошқармаси 2025 йил февраль ойидан бошлаб мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) тартибини бекор қилди.

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар 150 дан ортиқ хорижий фуқаролар аэропортларда ушбу янги қоидалар сабабли мамлакатга киритилмаган. Бунгача Туркияда қонуний қолиш муддати ўтиб кетган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олиш рад этилган чет элликлар мамлакатга шартли кириш (şаrtlı giriş) орқали…