Ашёвий далил тариқасида олинган “Cobalt” эгасиша қайтарилди
Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра ашёвий далил сифатида олинган “Cobalt” русумли автомашина суднинг ижро ҳужжатига асосан эгасига қайтарилди. Гап шундаки, мазкур ижро иши Бойсун туманида содир этилган бир жиноят иши билан боғлиқ….
Италияда «Бобурнома» асарининг тақдимоти бўлиб ўтди
Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги «Sandro Teti Editore» нашриёт уйи томонидан «Бобурнома» асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилмоқда. Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон…
Яқин кунлардаги об-ҳаво сабаб тезкор ахборот эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан тезкор маълумот эълон қилинди. Жорий йилнинг 15-18 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: – Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари); – Наманган вилояти: Поп…
IT соҳаси экспорти бу йил 1 млрд долларга етказилади
Жорий йил IT соҳаси экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бу йилда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига қўшимча 300 минг ёшлар жалб этилади. «Coursera» платформасида 3 мингдан ортиқ курсларда сунъий интеллект ёрдамида ёшлар учун ўзбек тилида таълим олиш имконияти йўлга…
Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади
Хитойнинг Харбин шаҳрида Қишки Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур ўйинларда битта олтин медаль билан 5-ўринни банд этди. Фигурали учувчиларимиз Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш тандеми томонидан жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган олтин медаль делегациямиз учун ягона медаль…
Ҳиндистонлик мактаб ўқувчиси бир кунда олтита жаҳон рекордини ўрнатди
“Калькулятор-одам” деб эътироф этилаётган ҳиндистонлик мактаб ўқувчиси бир кунда олтита жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда UPI. Ҳиндистоннинг Махараштра штатида яшовчи 14 ёшли Аарьян Шукла оғзаки ҳисоб-китобда ўзининг ақлбовар қилмайдиган ақлий салоҳиятини намоён этиб, бир кунда олтита Гиннеснинг рекордларини ўрнатди….
Энди ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди
«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) Унга кўра, Меҳнат кодексига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш…
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулоти айланишига қарши фаол кураш бормоқда
Жиззах, Тошкент, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг олди олинди. Қайд этилишича, Жиззах вилоятида Бош прокуратура вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси иштирокидаги қўшма тадбир давомида, марказий деҳқон бозорида эр-хотин фуқаролар…
Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди
Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача…
Энди автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин
Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади. Қайд этилишича, my.gov.uz орқали автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш энди онлайн тарзда амалга ошириш мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди. Ушбу рухсатномани олиш…