Тожикистонда маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилиб, колониядан қочишга уринди
Бу ҳақда «Ховар» агентлиги Тожикистон Адлия вазирлигига таяниб хабар берди. Маълумотга кўра, ҳодиса 3 феврал куни 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида содир бўлган. Ҳужум натижасида колониянинг уч ходими оғир тан жароҳати олган. Қўриқчилар ҳужум қилган маҳкумларга қарши ўқотар қурол ишлатган, натижада…
Сурия президенти Аҳмад ал-Шараа Умра зиёратини адо этди
Бу ҳақда Arab News хабар берди. Ал-Жулоний Ар-Риёдга бориб, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашди. Томонлар Сурияда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлларини муҳокама қилди. Бу Ал-Шараанинг президент бўлганидан кейинги биринчи хорижий сафари бўлди. У ташриф давомида Маккада Умра зиёратини ҳам…
Европа Иттифоқи БМТнинг Қочқинлар бўйича конвенциясини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда
Европа Иттифоқи (ЕИ) 1951 йилда қабул қилинган БМТнинг Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциясини қайта кўриб чиқиш режасини ишлаб чиқмоқда. Мазкур конвенция қочқинларни ҳаёти ёки эркинлигига жиддий таҳдид солиши мумкин бўлган мамлакатга қайтариб юбормаслик принципини белгилайди. The Times нашрининг хабарига кўра, ЕИ давлатлари…
Жанубдаги ҳарбий қисмларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.
Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ва Хайраобод гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда ёшлар учун “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбир эртамиз эгаларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, Ватанимиз тарихи, унинг мустақиллиги йўлида…
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев янги таҳрирдаги «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунга имзо қўйди. Қонунга кўра, давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотлар аниқ белгиланди. Улар жумласига ҳарбий, ташқи сиёсатга оид ва ташқи иқтисодий соҳа,разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолияти ва давлат хавфсизлигига тааллуқли бўлган…
Малайзияда илк марта Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида фильм тақдимот қилинади
Малайзия телеканалида Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган махсус фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Бундай лойиҳа илк марта Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Фильмда Ўзбекистоннинг йирик илм-фан ва маданият маркази сифатидаги бой тарихи, шунингдек, Президент Шавкат…
Ўзбекистон делегацияси Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашади
7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади. Делегациямиз бўлажак Ўйинларда 6 спорт турида 24 нафар атлет билан қатнашиши кўзда тутилган. Қайд этиш жоиз, бу…
Германияда қашшоқлик ёқасида турган пенсионерлар сони ортиб бормоқда
Германияда қашшоқлик хавфи остидаги нафақахўрлар сони 2024 йилда 3,54 миллион кишига кўпайди ёки нафақахўр аҳолининг 19,6 фоизини ташкил этади. Бу Федерал статистика бошқармаси маълумотлари бўлиб, улар «Сара Вагенкнехт иттифоқи» сўл популистик партиясининг Бундестаг фракцияси ихтиёрида мавжуд, деб хабар қилди RedaktionsNetzwerk Deutschland…
Реcпублика ишчи гуруҳи халқимиз хизматида
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўтган бир ҳафта мобайнида Қашқадарё, Сирдарё ҳамда Андижон вилоятларининг энг олис ва чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттирди. Республика ишчи гуруҳлари томонидан аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, ишсизлик ва…