Kun: 31.01.2025

Олий маълумотли кадрлар платформаси шакллантирилади

Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус платформа орқали шакллантирилади.  “Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (49-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа (Платформа)…

Бухородаги муҳим археологик тадқиқот АҚШдаги нуфузли журналда чоп этилди

Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли «Archaeology» журналининг жорий йил январ сонида Ўзбекистон-Америка қўшма археологик экспедициясининг Бухоро вилоятида олиб борилган тадқиқотларига бағишланган мақола чоп этилди. Муҳаррир Эндрю Лоулер томонидан ёзилган «Воҳа шаҳрининг шаклланиш тарихи: афсонавий Буюк Ипак йўли шаҳрининг қадимий тарихини излаб»…

Ветеринарлар малака тоифасини олиш тартибини биласизми

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти белгиланди. Ушбу Регламент ветеринария хизмати тизимига кирувчи мутахассислар, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, ишлаб чиқаришда ветеринария хизматлари…

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш учун ариза юбориш энди Давлат хизматлари марказидан амалга оширилади.

Судгача санация қилишда давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхонага нисбатан суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига қадар ўтказилади ва корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратишни назарда тутади. Тўловга…

Сурхондарёда 4 162 та ҳолатда 1 674 гектар ер ноқонуний эгаллангани аниқланган

Бугун Сурхондарё вилоятида ер муносабатлари ва кадастр соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда мутасадди идора вакиллари, журналистлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этиб, 2024 йил давомида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва кадастр хизматларини такомиллаштириш борасидаги…

Ер участкасини хусусийлаштиришда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЙИДХПда рўйхатдан ўтадилар. Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб…

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига ҳам тақиқ қўйди

Қозоғистон темир йўл транспортида бензин ва дизел ёқилғисини олиб чиқишга тақиқ жорий қилди. «Nur.kz» нашрининг тегишли ҳужжатга таяниб ёзишича, мамлакат энергетика, молия ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси ички бозорда тақчилликнинг олдини олиш мақсадида 2025 йил 1 февралдан…

Президент янги фармонни имзолади

«Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди: биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш…

«Мона Лиза»га Луврда алоҳида зал ажратилади

Франция президенти Эммануэл Макрон Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» («Жоконда») асари Луврнинг алоҳида залига кўчирилиши ҳақида баёнот берди. Сурат музейдаги бошқа экспозициялардан ажратилиб, уни кириб кўриш учун алоҳида эшик очилади, дейилади The New York Times хабарида. Лувр реконструкция қилинади, «Жоконда»ни томоша…

Ҳиндистонда 16 киши номаълум касалликдан вафот этди

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида камида 16 киши номаълум касалликдан вафот этди. Одамлар нимадан ўлгани ҳозирча аниқланган эмас. Хабарга кўра, бактериялар ёки вируслар эҳтимоли ҳозирча инкор этилмоқда, бироқ токсикологик таҳлил бир нечта биологик токсинлар мавжудлигини кўрсатди. Вафот этган 16 киши…