Kun: 26.01.2025

Қўқондаги талабалар турар жойида талаба қиз ўз жонига қасд қилди

Қўқон давлат педагогика институти талабалар турар жойининг 3-қаватидан ўзини пастга ташлаб, оғир тан жароҳати олган талаба қиз вафот этди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 25 январь куни эълон қилган ахборотида маълум қилинишича, воқеа 2024 йил 12 декабрь куни содир бўлган. …

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги «Амирсой» курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди. Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар….

2024 йилда Жанубий Кореяга 23,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари сафар қилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-декабрь ойларида 23,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,4 минг нафарга ёки 29,1 % га ошган. Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида Корея Республикасига…

АҚШ муҳожирларни, шу жумладан украиналикларни ҳам қабул қилишни тўхтатди – NYT

АҚШ Ички хавфсизлик бошқармаси Украинадан келадиган муҳожирларни қабул қилиш бўйича қатор дастурларни ҳам тўхтатди. 150 мингдан ортиқ украиналиклар “Украина учун бирлашиш” дастури доирасида мамлакатга кирган, деб ёзади The New York Times. The New York Times (NYT) АҚШ Ички хавфсизлик бошқармаси…

Трампнинг Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

АҚШда Доналд Трампга қарашли бўлган Ferrari F430 Coupe икки ўринли автомобили 16 февралдан 9 мартга қадар давом этадиган кимошди савдосига қўйилди. Rockstar автомобиллар аукциони маълумотига кўра, сиёсатчи машинани 2007 йилда чиққан йилидаёқ сотиб олган. Машина чиндан ҳам Трампга тегишли эканига далил…

Россиялик депутат Қора денгиз номини ўзгартиришни таклиф қилди

Саратов области думаси депутати Денис Буланов Қора денгиз номини «Русское» (Рус денгизи) деб ўзгартириш таклифни киритди. Эмишки, «Ўткинчи йиллар қиссаси»да XIV–XVI асрларда Қора денгиз Рус денгизи деб айтилганмиш. Ташаббус Федерал давлат рўйхатидан ўтказиш ва картография хизматига йўллангани айтилмоқда. Таклифни қабул қилишса,…

Хитойнинг фан ва тадқиқотлар учун харажатлари 500 млрд долларга етди

Хитойнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га харажатлари 2024 йилда 3,6 трлн юан (500 АҚШ доллари)дан ошди. Бу ҳақда ХХР давлат статистика бошқармаси маълумот берди. ИТТКИга жами харажатлар Хитой ялпи ички маҳсулотининг 2,68 фоизини ташкил этди. Мамлакат фан ва технологияларни молиялаштиришни йилдан-йилга…

Мамлакатимизда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган топ-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхатини тасдиқлади. Рўйхатга халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи…

Ҳиндистон дунёдаги энг катта дата-марказни қуришни бошлади

Ҳиндистон жаҳонда дата-марказлар бўйича етакчи бўлишга ҳозирланмоқда, дейилади Bloomberg хабарида. Миллиардер Мукеш Амбани бошчилигидаги Reliance гуруҳи Гужарат штатининг Жамнагар шаҳрида дунёдаги энг йирик дата-марказни қуришни бошлади. Унинг қуввати 3 гигаватт, яъни жаҳонда ишлаб турган энг катта дата-марказлар кўрсаткичидан уч карра юқори….

АҚШ Мексика кўрфази номини ўзгартирди

АҚШ ички ишлар вазирлиги президент Доналд Трампнинг фармони асосида бир нечта географик номлар ўзгартирилганини маълум қилди. Хусусан, бундан буён Қўшма Штатларда Мексика кўрфази Америка кўрфази деб аталади. Бундан ташқари, Трамп Аляскадаги Денали чўққисига илгариги номини қайтарди. Тоғ чўққиси АҚШнинг 1901…