Kun: 23.01.2025

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлик даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (29-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қуйидагича илмий экспертизадан ўтказилади: қонун лойиҳалари бўйича – тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий- тадқиқот муассасалари томонидан беғараз асосда;  қонуности…

Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади

“KfW” банки (Германия Федератив Республикаси) иштирокидаги “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳаси бўйича қуйидагилар тасдиқланди: лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;…

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 23 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Таъкидланишича, қабул қилинган қарор базавий инфляция кўрсаткичлари ва инфляция кутилмаларини барқарор пасайиш трендига қайтаришга ва ўрта муддатли истиқболда 5 фоизлик…

“Байтқўрғон — Паркент“ электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Байтқўрғон – Паркент“ оралиғида электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиши бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Транспорт вазирлигининг хабар беришича, лойиҳа бўйича “Байтқўрғон – Паркент“ электрлаштирилган темир йўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади. Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа“…

Учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш соҳасида «ATM: Safe Sky» тизими ишга туширилди

«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК томонидан учувчисиз учиш аппаратлари ва ўта енгил учадиган аппаратларнинг парвозларини режалаштириш ва мониторинг қилишнинг «ATM: Safe Sky» деб номланган янги тизими жорий этилди. Аэронавигация хизмати провайдери мутахассислари томонидан яратилган ушбу инновацион ишланма ҳаво ҳудудидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш йўлидаги…

Панама Президенти Панама канали АҚШ совғаси эмаслигини эслатди

Панама Президенти Хосе Рауль Мулино Панама канали мамлакатга тегишли эканлигини яна бир бор таъкидлади. Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Панама Президенти Хосе Рауль Мулино мамлакат Панама каналига эгалик қилишини яна бир бор таъкидлаб, бу АҚШнинг совғаси эмаслигини эслатди. “Панама канали Панамага…

Хитой сув остида уча оладиган ва суза оладиган дрон ишлаб чиқди

Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб сув остида суза оладиган ва уча оладиган дрон ихтиро қилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда. Қурилманинг учиши учун фойдаланадиган парраклар 5 сонияда сувда букланади ва фюзеляжга маҳкам жойлашади, бу эса сувнинг қаршилигини…