Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиганлар ушланди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т. М.М. ва 1997 й.т. Х.Х.лар Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни…
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади
“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-1-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш”…
Умра зиёратчилари менингитга қарши эмланади
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан “Умра“ зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда. Соҳа мутахассислари…
Миллий гвардия ходими эндиликда фуқарога мурожаат этганида ўзини таништиради
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мамлакатимизда мудофаа ва хавфсизлик соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. 2020 йилда унинг мақомини…
Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-12-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди. 2025 йилда Дастур ижроси доирасида…
Ҳоким ёрдамчилари 2024 йилда 309 та коррупцияга оид жиноятлар қилди
Ўзбекистонда 2024 йилда жами 6898 нафар шахс томонидан 5716 та коррупцияга оид жиноят содир этилган. Бу ҳақда Коррупция қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди. Унинг қайд этишича, 2023 йилга нисбатан коррупцияга оид жиноятлар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Сув хўжалиги,…
Тошкент аэропортида 2 нафар аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётганлар ушланди
Тезкор тадбирда Нурафшонда яшовчи 26 ёшли аёл икки қизни Туркияга алдов йўли билан жўнатаётган пайтда қўлга олинди. Маълум бўлишича, у Бекобод ва Ўрта Чирчиқда яшовчи икки қизни “катта даромад” ваъдаси билан ишонтириб, фоҳишалик учун Истанбулга юбормоқчи бўлган. Ҳозирда ушланган шахсга…
Ўзбекистон ва Япония ўртасида соғлиқни сақлашга доир муҳим ҳужжат имзоланди
Тошкент шаҳрида умумий қиймати 22,953 млрд иена бўлган «Соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш лойиҳаси» доирасида Япония томонидан Ўзбекистон Республикасига кредит ажратилишига доир алмашинув ноталари имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Япониянинг мамлакатимиздаги…
Камбағал оилалар аъзоларини касбларга ўқитиш мақсадида стипендиялар ажратилади
Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади. Бу борада жорий йил 17 январь куни Президентнинг ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек,…
CNN ўзбек алломалари ҳақида мақолалар эълон қилди
Дунёнинг етакчи ахборот платформаларидан бири — CNN Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида туркум мақолалар чоп этди. Унда Аҳмад ал-Фарғоний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний ва Ибн Сино каби алломаларнинг ўзбек миллатига мансуб бўлгани алоҳида эътироф этилган. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази ахборот…