Kun: 20.01.2025

Ўзбекистонликлар 2024 йилда банклардан қарийб 9,5 млрд доллар сотиб олган

2024 йилда банклар ҳамда жисмоний шахслар ўртасидаги чет эл валютаси олди-сотди операциялари айланмасининг умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 19 фоизга (4 млрд долл) кўпайиб, 25,5 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича қисқача шарҳида…

Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади

Сурия Молия вазирлиги Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортига тақиқ қўйди, деб хабар беради Al Araby. Ушбу давлатлардан келадиган маҳсулотлар мусодара қилинади. Шу билан бирга, Исроил товарларига нисбатан жорий этилган эмбарго анча йиллардан бери амалда. Нашрнинг қайд этишича, президент Башар Асад режими…

Хитой дунёдаги энг катта автомобил ташувчи кемасини сувга туширди

Хитойнинг BYD конгломерати автомобил ташишга мўлжалланган дунёдаги энг катта кема — Shenzhen’ни сувга туширди. Шанхай шимоли-ғарбидаги портдан ҳаракатини бошлаган кема компания асос солинган шаҳар шарафига номланган, деб хабар беради Car News China. Қайд этилишича, кеманинг узунлиги 219 метрни, эни эса 37,7 метрни…

Ўзбекистонда “Five Petroleum” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи яратилади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ва Малайзиянинг “Five Petroleum” компанияси бош директори ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда “Five Petroleum” бренди остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ташаббус мамлакат ёқилғи-энергетика бозорини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга…

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

Қирғиз Республикасининг янги тайинланган элчиси Дуйшонкул Чотонов Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига масъул расмийнинг ўзи маълум қилди. «Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Биз мисли кўрилмаган ютуқларга…

Қиймати 1 млрд. сўмлик тамаки ҳамда 2 минг доллар ёқиб юборилди

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра акциз маркаси мавжуд бўлмаган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланиб, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ижро варақасига асосан…

Дуров Франциядаги судда Telegram модерациясини яхшилашга ваъда берди

Telegram “жиноятчиларга платформа бўлиш учун яратилмаган”, деди Павел Дуров декабрь ойида Франция судида бўлиб ўтган суд мажлисида Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда унга қарши очилган иш бўйича сўроқ пайтида терговчиларни мессенжерда контент модерацияси кучайтирилишига ишонтирди. Бу ҳақда 17 январь, жума…

Миср компанияси Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

Ўзбекистонэлчихонаси кўмагида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ва Мисрнинг «ACDIMA» фармацевтика компаниялар гуруҳи раҳбари Улфат Ғураб ҳамда мазкур гуруҳ таркибидаги корхоналар раҳбарлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Мулоқот чоғида мазкур компания делегациясининг 2024 йил 23-25 декабрь кунлари Ўзбекистонга қилган сафари натижалари,…

Yonhap: Суд Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президентини ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Сеулнинг Ғарбий округ суди қарорига кўра, энди терговчилар Юн Сок Ёлни 20 кунгача ҳибсда ушлаб туришлари мумкин. Бу муддатга 15 январда у қўлга олинганидан кейин вақтинчалик ҳибсхонада ўтказган кунлар ҳам киритилади. Коррупцияга қарши кураш идораси Юннинг ишини 10 кун ичида прокуратурага…

Германия меҳнат бозори учун оғир юк машиналари ҳайдовчилари Ўзбекистонда тайёрланади

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар қилди. Қайд этилишича, Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH (Stiftung Bildung & Handwerk) ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми…