Kun: 28.12.2024

Давлат сирлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди

“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди. Шунингдек, давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат сирлари билан боғлик бошқа фаолиятни амалга…

«Саломатлик» поезди қўшни халққа соғлиқ улашмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли тиббий-санитар поезд Афғонистоннинг Балх вилоятида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Поездда 28 нафар шифокор учун иш шароити яратилган ва 15 хил тиббий асбоб ускуналар ўрнатилган бўлиб, ўтган 3 кун давомида 1300дан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг…

Трамп Илон Маск учун аталган хабарини бехосдан эълон қилиб юборди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Илон Маск учун аталган шахсий хабарини янглишиб ўзига қарашли Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилиб юборди. Унда шундай ёзилган: «Қаердасан? Биз сени ва X (Маскнинг ўғли X Æ A-Xii назарда тутилмоқда)ни соғиндик!». Хабарнинг давомида Трамп Маскни…

Тергов давомида аниқланган крипто-активлар олиб қўйилиши мумкин

«Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3591, 25.12.2024 й.) Унга кўра, крипто-активлар терговга қадар текширувни амалга ошириш ва…

Магнус Карлсен жаҳон чемпионатини можароли тарзда тарк этди

Жаҳон шахмати юлдузи Магнус Карлсеннинг Нью-Йоркда давом этаётган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатини тарк этди. У  бу икки йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони эди. Кеча тунда ўтказилган иккинчи кунги баҳсларда норвегиялик шахматчи дресс-код, яъни кийим билан боғлиқ муаммо сабаб…

Бухорода чўкаётган 16 ёшли қиз қутқарилди

Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани «Афросиёб» МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи «Ҳайработ» каналида одам чўкаётгани тўғрисида хабар тушган. Зудлик билан айтилган манзилга туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб боргунга қадар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар…

Афруза Ҳамдамова амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Аёллар ўртасидаги дунё биринчилигида ягона вакиламиз Афруза Ҳамдамова (2188) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза 8 имкониятдан 5,5 очко жамғариб,…

АҚШ аҳолиси қанчага етгани ошкор қилинди

АҚШ аҳолиси 2024 йилда деярли 1 фоизга ўсди, бу 2021 йилдан бери энг тез суръатдир. Бу ҳақда АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси хабар берди. Бу йил мамлакат аҳолиси 340 миллион кишидан ошди. Анъанавий равишда жанубий штатлар энг сезиларли ўсишни кўрсатди…

Хитой дунёдаги энг катта десант кемасини ишга туширди

Хитой халқ озодлик армияси янги авлод универсал десант кемаси (UDC) ишга туширилганини эълон қилди. Type 076 кемаси дунёдаги энг катта UDC ҳисобланади. Армия баёнотига кўра, ишга тушириш маросими Шанхайдаги кемасозлик заводида бўлиб ўтди. Маросимда эълон қилинган фармонга кўра, кема Sichuan…

Россияда интернет орқали қўнғироқлар таъқиқланди

Россия ҳукумати интернет орқали мобил ва стационар телефонларга қўнғироқ қилиш имкониятини бекор қилди. Ушбу хизмат тури алоқа лицензиялари рўйхатидан чиқариб ташланди. Сўнгги йилларда ушбу хизматлан телефон фирибгарлари фаол фойдаланиб келаётган эди. 2024 йилда 10 миллиондан ортиқ россияликлар фирибгарлик қурбони бўлди….