Kun: 15.12.2024

Волгоградда ҳам мигрантларга турли соҳаларда ишлаш тақиқланмоқда

Россиянинг Волгоград вилоятида мигрантларга таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда кеча, 13 декабрь куни вилоят губернатори Андрей Бочаров томонидан имзоланган қарорда сўз боради. Янги тартибга кўра, энди мигрантлар автобус ва такси бошқариш, савдо-сотиқ, овчилик, автомобиль таъмири…

Қирғизистонда эндиликда “права” учун имтиҳон имо-ишора тили билан таржима қилинади.

Қирғизистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонини имо-ишора тили билан таржима қилиш имконияти яратилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлиги хабар берди. Унга кўра, 2024 йил декабрь ойидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича назарий имтиҳон эшитишда нуқсони бўлган шахслар…

Туркияда 4 ёшли боланинг қорнидан 13 дона магнит олиб ташланди

Туркиянинг Ёзгат вилоятида жойлашган касалхонада 13 дона магнитли мунчоқ доналарини ютиб юборган бола муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар берди. Маълум қилинишича, 4 ёшли ўғил бола магнитли мунчоқларни ўйнаётган пайтида оғзига солиб, ютиб юборган. Шундан сўнг, ота-онаси тезда шифокорларга мурожаат…

Таиландда ярмаркадаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди

Таиланднинг шимоли-ғарбий қисмидаги Так провинциясида Қизил Хоч хайрия ярмаркасида содир бўлган портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди ва 40 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда “Thairath” нашри хабар берди. Нашр маълумотига кўра, ҳодиса кеча, 13 декабрь куни маҳаллий вақт…

Қор, шамол, йўлларда яхмалак: Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 16 декабрь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, кечаси қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража совуқ,…

Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди

Баҳрайн мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди. Юртдошимиз ушбу машқни 184 кг билан якунлашга муваффақ бўлди.

Болгария ва Руминия 1 январдан Шенген зонасига тўлиқ қўшилади

Руминия ва Болгария 2025 йилнинг 1 январидан Шенген зонасининг тенг ҳуқуқли аъзоларига айланади. Бу мамлакатларнинг тўлиқ интеграциялашуви учун Европа Иттифоқи мамлакатлари ички ишлар вазирлари овоз бергани ҳақида Euro Puls ёзмоқда. 31 мартда Руминия ва Болгария Шенген зонасига қисман қўшилган, визасиз тартиб…

Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши дзюдочиси номига даъвогар

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилнинг энг яхши спортчиси номига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам бор. «Йилнинг энг яхши дзюдочиси» номинациясига даъвогарлардан бири Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова бўлди. Париждаги Олимпиадада ўзбекистонлик дзюдочининг япониялик Ута…

Қозоғистон Олимпиададан олдинги ЖЧга мезбонлик қилади

Халқаро World Boxing федерацияси расман Қозоғистоннинг Астана шаҳрини 2027 йилги Жаҳон чемпионатининг мезбони сифатида эълон қилди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан олдин ўтказиладиган ушбу дунё биринчилигининг аҳамияти бошқа йиллардаги жаҳон чемпионатидан юқори ҳисобланади. Мусобақанинг ўтказилиш санаси бўйича кейинроқ хабар берилади. Шу тарзда Қозоғистон…

Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди. Бу ҳақда Куала-Лумпур шаҳрида “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар…