Россия “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарувчи қонун лойиҳасини қабул қилди
Россия Федерацияси Давлат Думаси қонунга хилоф фаолиятини тўхтатган ташкилотни, жумладан “Толибон”ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш механизмини жорий қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда Думанинг электрон маълумотлар базасида қайд этилган. Бундай қонун қабул қилинса, “Толибон”ни Россияда террорчилик фаолияти тақиқланган…
АҚШ Киевга 20 млрд доллар кредит ажратилишини эълон қилди
АҚШ Молия вазирлиги G7 (Еттилик гуруҳи) ташаббуси доирасида Украинага 20 миллиард доллар (19 миллиард евро) ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 10 декабрь куни Қўшма Штатлар Молия департаменти хабар берди. Вазирликка кўра, кредит Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағлар ҳисобидан тўланиши керак….
Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичида 81% иш якунланди
Қўштепа канали иккинчи босқичининг 81 фоизи ва ушбу канал тўғони қурилишининг 67 фоизи якунланди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий тараққиёт компанияси маълум қилди. Бу катта ирригацион лойиҳа Амударё сувини Афғонистоннинг айрим ҳудудларига олиб ўтиш учун амалга оширилмоқда ва бу Марказий Осиё мамлакатлари…
Швецияда Нобель мукофоти эгаларига топширилди
Швеция қироли Карл XVI Густав Швеция пойтахти Стокгольм шаҳри филармониясида физиология, тиббиёт, физика, кимё, адабиёт, иқтисодиёт ва тинчлик бўйича 2024 йилги Нобель мукофотларини топширди. Тадбир давомида 11 нафар лауреатга олтин медаллар ва дипломлар тақдим этилди. Бу ҳақда Нобель фонди сайтида эълон…
Гаитида жиноий гуруҳ юзлаб қарияларни афсунгарликда айблаб ўлдириб юборди
Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги жиноий гуруҳ аъзолари 110 кишини ўлдирди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тармоғи (RNDDH) маҳаллий жиноий тўда раҳбари ўғли касал бўлиб, вафот этганидан кейин уларни йўқ қилганини маълум қилган. Қайд этилишича, жиноий гуруҳ раҳбари…
Олимлар янги лазер нурини кашф қилди
Халқаро олимлар гуруҳи дунёдаги биринчи доимий ишлайдиган ярим ўтказгичли лазерни кашф қилди. Бу ҳақда тадқиқот натижалари “Nature Communications” журналида эълон қилинди. Қайд этилишича, тадқиқотчилар кремний-германий-қалай ва германий-қалай қотишмасидан иборат лазерни намойиш этган. Аввалги юқори энергия сарфини талаб қиладиган германий-қалай лазерлардан фарқли…
Россиядан чиқариб юборилган мигрантларнинг қаерда экани яқинларига айтилади
Россияда депортациядан олдин махсус муассасаларга жойлаштирилган муҳожирларнинг қариндошлари уларнинг қаерда экани ҳақида хабардор қилинади. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида тегишли ҳукумат қарори эълон қилинди. Мигрантнинг турган жойи тўғрисида унинг иш ёки ўқиш жойидаги маъмуриятга, шунингдек, у бўлган давлатнинг ҳимоячисига, дипломатик ваколатхонасига…
Ўзбекистонда Хитойнинг Хидиан университети филиали очилиши мумкин
2025 йилдан бошлаб Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ҳамда Хитойнинг Хидиан университети ҳамкорлигида ўзбек ёшлари учун рақамлаштириш соҳасига қаратилган таълим дастури йўлга қўйилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжоновнинг Хитойга хизмат сафари доирасида Хидиан университети раҳбарияти билан бўлиб ўтган…
Жанубий Кореянинг мудофаа вазири ўз жонига қасд қилишга уринди
Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён тергов изоляторида ўз жонига қасд қилишга уринди, деб ёзади Yonhap агентлиги. «Энди унинг аҳволи ташвиш туғдирмайди», дейилади расмий парламентдаги эшитувда. Бу сешанба куни кечқурун Сеулдаги суд собиқ вазирни исённи ташкиллаштиришда иштирок этганликда…
Талабалар учун навбатдаги чегирма эълон қилинди
Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди. Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди. Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (CV/VIP класс…