Kun: 10.12.2024

Олтинсойда 8 ойлик қизалоқ она тарбиясига олиб берилди

Олтинсой туманида яшовчи Ноила исмли ёш келинчак қиз фарзандни дунёга келтириб, она деган бахтга муяссар бўлади. Афсуски, эндигина кўз очиб дунё юзини кўрган чақалоқни ўзининг хоҳиш истагига қарши бориб ўзга бир фарзандсиз оила тарбиясига ўз ихтиёри билан бериб юборишга мажбур…

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка янада яқинлашди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. «Ушбу протокол [бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисида] қардош мамлакатни Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзоликка янада яқинлаштиради», — деб ёзди LinkedIn`да Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али…

Ўзбекистон Европа Иттифоқига божсиз экспорт имтиёзларини 10 йилга узайтиришни таклиф қилди

Брюсселда Европа Иттифоқининг GSP+ (Generalised Scheme of Preferences) имтиёзлар тизимини амалга ошириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Европа Иттифоқининг 28 та аъзо мамлакати ва биринчи марта Ўзбекистон Республикаси иштирок этди. Мамлакатамиз номидан тадбирда Инвестициялар, саноат ва савдо…

Ўзбекистон санъат усталари Италияда концерт берди

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг оркестри ва хонандалари Италиянинг Рим ва Виарежжио шаҳарларида гала-концерт ўтказишди. Тадбирда 100га яқин санъат усталари иштирок этишди. Концертга маҳаллий аҳоли ҳамда Италияда яшовчи ўзбекистонликлар таклиф қилинди. Айни дамда Италиянинг «Кальяри» жамоасида тўп сураётган…

Қозоғистонлик қутқарувчилар Олмаота – Тошкент йўлида 41 кишини совуқдан қутқарди

Жамбил вилоятининг Жуалин туманида автобус бузилиб қолган. Бу ҳақда ФВВга ярим кечаси хабар тушган. Қутқарувчилар автобус йўловчиларини, жумладан, 2 болани Шакпак қишлоғидаги исиниш пунктига олиб боришган. Эвакуация қилинганларнинг аксари Россия фуқаролари, улар бошқа автобусда йўлида давом этишган

Жанубда «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга бўлган садоқатини ошириш шунингдек ёшларни ҳарбий соҳага қизиқтириш юзасида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди. Тадбирга Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги раҳбарияти ва…

Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда. Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади. Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр…

ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфли касалликлардан бири ҳисобланган туберкулёзга ташхис қўйишнинг янги диагностика усулини тасдиқлади. “Xpert MTB/RIF Ultra” деб номланувчи ушбу синама хасталикка гумон қилинган кишилар сўлагида сил касаллигини қўзғатувчи бактерия — Mycobacterium tuberculosisнинг генетик белгиларини молекуляр таҳлил ёрдамида аниқлашга мўлжалланган….

Суриянинг янги ҳокимияти аёлларни ҳижоб ўрашга мажбур қилишни тақиқлади

Суриядаги қуролли мухолифат қўмондонлиги аёлларни ҳижоб кийишга мажбурлашни тақиқлади. Бу ҳақда Al-Watan Online газетаси хабар бермоқда. “Олий қўмондонлик: аёлларни маълум кийимда кийинишга мажбурлаш ёки уларнинг кийим танлаш ҳуқуқига тўсқинлик қилиш ёки ташқи кўриниши билан боғлиқ шикоят қилиш қатъиян ман этилади”, —…

Деҳлида мактабларга бомба билан таҳдид қилинмоқда

Ҳиндистоннинг «ANI» ахборот агентлиги хабар беришича, Деҳлида камида 40 та мактабга электрон почта орқали бомба қўйиш таҳдиди келиб тушган. Ўқув муассасаларининг ҳар биридан 30 минг доллардан талаб қилинган. Полиция ходимлари мактаб биноларида тинтув ҳам ўтказган. Манбага кўра, мамлакатда бу йил…