Чилонзордаги хонадондан 25 мингга яқин пақилдоқ топилди
«Тошкент-Аэро» божхона комплекси хабарига кўра, фуқаро уйидан жами 24 минг 637 дона, қиймати 737 млн сўмлик пиротехника воситалари топилган. Маълум бўлишича, улар олдинроқ ноқонуний йўллар билан республикага олиб кирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.
ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган 17 киши ушланди
Аниқланишича, Тошкент вилоятида 17 яшар фуқаро интернетда экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган ва 16 нафар таниши билан ноқонуний “жамоат” ташкил қилган. Улар келгусида “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши…
Рақобат қўмитаси қиморни тарғиб қилувчи 30 га яқин сайтни блоклади
Қайд этилишича, қўмита букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш учун АОКАга таклиф киритган, шулардан 30 га яқини блокланган. Бу йўналишда мониторинг ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Термиз иқтисодиёт ва сервис университетига ташриф буюрди
Ташриф давомида Қ.Шарипов хусусан, университетнинг 3 минг ўринли биносидаги Тиббиёт факультетида бўлиб, у ерда университет талабалари учун яратилган шароитлар, таълим сифатининг таъминланиши ҳолати билан танишди. Талаба-ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари, таклифларини тинглади.
Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди
Бегуноҳ америкалик қарийб 30 йил қамоқда ўтирди ва 13 миллион доллар товон пули олди, деб хабар беради AP. Жорий ойда Массачусетс штатида яшовчи 64 ёшли Майкл Салливан ниҳоят оқланди ва панжара ортида ўтказган йиллари учун йирик товон пули олди. У…
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Словакия Бош вазири Фицо 9 май куни Москвага парадга боришини маълум қилди. «Словакия ҳукумати фашизмга қарши кураш меросига, Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги тарихий ҳақиқатга ва ундаги Қизил Армия ўйнаган ролга содиқдир», деб ёзди Словакия бош вазири ижтимоий тармоқларда. Роберт Фицо…
Турк банклари 50 ва 100 долларлик эски банкноталар харидини тўхтатди – ОАВ
Туркияга 600 миллион долларлик сохта 50 ва 100 долларлик купюралар олиб кирилгани иддаоси ортидан банклар ва валюта айирбошлаш шохобчалари харидни тўхтатди. Маълум бўлишича, пул ҳисоблагичлари ва банкоматлар сохта банкнотларни ажрата олмаяпти. Таъкидланишича, бозорда 1 ярим ойдан бери сохта 50 ва 100…
Йил бошидан буён 82 киши ис гази билан боғлиқ ҳолат сабаб вафот этди
Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишди. АОКАда ўтказилган брифингда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов таъкидлашича, айрим фуқароларнинг газдан фойдаланиш қоидаларини билмаслиги, унутиб қўйиши, менсимаслиги ёки эътиборсизлиги бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқармоқда. Шу…
МЧЖ ҳисобчиси раҳбарининг пулларини онлайн қиморга тикиб юборди
Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 6,4 миллиард сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар беради. Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Ph.l» МЧЖда ҳисобчи…
Тошкентда жамоат транспортини туну кун ишлаш режимига ўтказиш таклиф қилинмоқда
Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлади. Таъкидланишича, Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир қанча ижобий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Мисол учун, Тошкент шаҳрида ҳозирга қадар 2 та 24 соат фаолият олиб борадиган гастрономик кўчалар (Султонали Машҳади ва Тарас Шевченко) мавжуд бўлиб, яна 8…