Андижон давлат техника институти ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Андижон давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-396-сон, 18.11.2024) қабул қилинди. Қарорга кўра, Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил…
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келади
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво илиқ бўлади, дея хабар беради Ўзгидромет. 25-27 ноябрь кунлари ҳарорат асосан кечалари +2…+7 даража илиқ, кундуз кунлари +15…+20 дарада илиқ, жанубда кечалари +7…+12 даража илиқ, кундуз кунлари +17…+22 даража илиқ атрофида бўлади….
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Қирғизистонда коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида, 2020-2024 йилларда давлат ғазнасига 125 миллиард доллар маблағ қайтарилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев маълум қилган. Қ.Ташиев коррупцияга қарши кураш давом эттирилиши ва бу турдаги жиноятларни содир этган барча…
Қозоғистон нефти неча йилга етиши айтилди
Депутат Эдил Жанбиршин Қозоғистон Мажлисининг бугун бўлиб ўтган ҳукумат соатида яқин 15 йил ичида мамлакатнинг углеводород захиралари тугаши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда давлатга қарашли углеводород хом ашёси конлари сони 548 та бўлиб, умумий нефт захираси 4,3 млрд тоннани ташкил…
Британия ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
Давлат фуқаролик хизматидаги вакансиялар порталида келтирилишича, Британия ҳукуматининг Европа Иттифоқи ва халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича иккинчи доимий котиби лавозимини эгаллайдиган шахсга йилига 153 минг фунтдан 200 минг фунтгача маош таклиф этилади.Даъвогарлардан аризалар 8 декабрь оқшомигача қабул қилинади. Вакансия тавсифидада ёзилишича,…
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров аҳоли саломатлигини таркибида никотинли суюқлик бўлган электрон сигареталардан ҳимоя қилишга оид қонунни имзолади. Қонун 2025 йил 1 июлдан кучга киради ва шу санадан бошлаб Қирғизистонга электрон сигаретларни олиб кириш, улардан фойдаланиш ва электрон сигареталар савдоси тақиқланади….
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тегишли ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ўша ҳуқуқбузарлик учун белгиланмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин. 1. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар қайсилар? Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси,…
Венецияда сайёҳларга кириш тўлови жорий қилинади
Италиянинг Венеция шаҳар маъмурияти 2025 йилдан бошлаб шаҳарга ташриф буюришнинг одатий форматини ўзгартиради. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Маълум қилинишича, кейинги йилдан бошлаб сайёҳлар учун 10 еврони ташкил этадиган кириш тўлови жорий этилиши режалаштирилган. Бу қарор оммавий туризмга қарши кураш…
Комил Алламжоновга суиқасд қилишда гумонланиб қидирувга берилган 2 нафар шахс қўлга олинди
Қидирувда бўлган икки нафар шахсларнинг бири Қозоғистонда иккинчиси эса Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан…
WFP 2025 йилда очарчиликка қарши курашиш учун 16,9 млрд доллар ажратмоқчи
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) 74 мамлакатда 343 миллион кишига таъсир кўрсатадиган глобал озиқ-овқат етишмовчилигини бартараф этиш учун 16,9 миллиард доллар ажратишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди. Жаҳон озиқ-овқат дастури ўз баёнотида очлик пандемия сабаб…