Kun: 19.11.2024

Сурхондарё вилоятида бажарилган қурилиш ишлари қанчага ўсди?

2024- йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Сурхондарё вилояти бўйича қурилишда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 3 606,4 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,6 % га ўсди.

Трамп ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда депортация қилиш учун армияни жалб этмоқчи

Трамп бу ҳақда америкалик консерватив фаол Том Фиттоннинг «Truth Social» ижтимоий тармоғидаги баёнотига жавобан фикр билдирди. Фиттон янги маъмурият «мигрантлар босқини»ни тўхтатиш учун армиядан фойдаланиш ва фавқулодда ҳолат эълон қилиш режасини тайёрлаётганини айтган. Трамп эса бу баёнотга қисқа жавоб қайтарди:…

Финляндияни Марказий Европа билан боғловчи ягона сувости алоқа кабели узилди

Финляндияни Марказий Европа билан боғловчи ягона сувости алоқа кабели — C-Lion1 узилгани маълум қилинди. Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилган ва Финляндияни Германия билан боғловчи телекоммуникация кабели узилгани ҳақида оптик толали кабелларни ётқизувчи Cinia давлат компанияси баёнот берди. Кабел атайин ёки тасодифан…

Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди

Бразилия ташаббуси билан тузилган глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 80 дан ортиқ давлат қўшилди. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва «Каттта йигирмалик» (G20)нинг Рио-де-Жанейродаги саммити очилиш маросимида маълум қилди. Аниқроқ фактларда: алянсга 82 та мамлакат,…

2024 йил Ер тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

«Табиат ва одамлар» жамғармасининг иқлим бўйича эксперти Алексей Кокориннинг айтишича, 2024 йил олдинги рекордларни янгилаб, Ер учун метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Мутахассис буни инсон фаолияти туфайли атмосферада ортиқча иссиқлик ҳосил бўлиши ҳамда 2023 йилнинг май-июн ойларидан ҳаракатга тушган…

Ҳиндистон пойтахтини «ажал тутуни» қоплади

Ҳиндистон пойтахти Деҳлини аномал смог (тутун) қоплади. Мамлакат шимолида ҳаво сифати бир ҳафтада кескин ёмонлашиб кетди. Мамлакатда ўпка орқали қонга ўтувчи ҳавони ифлословчи канцероген моддалар — PM2.5 миқдори 13 ноябр куни ЖССТ тавсия қилганидан 50 баравар кўплиги (!) қайд этилди. Ҳаво…

General Motors ходимларини қисқартиришни бошлади

General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters. «Компания келгуси йили электромобиллардан кўрилаётган зарарни 2–4 млрд долларга қисқартирмоқчи. Давлат ҳужжатларига кўра, Мичиган штатидаги Уоррен GM техник…

Оқтов шаҳрига Туркий дунёнинг 2024 йилдаги маданий пойтахти мақоми берилди

Қозоғистоннинг Оқтов (Ақтау) шаҳрига Туркий дунёнинг 2024 йилдаги маданий пойтахти мақоми берилди. Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)нинг Ашхободдаги 41-йиғилишида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ҳамда халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда маданият вазирларининг доимий кенгаши ТУРКСОЙнинг 2025 йилдаги фаолият дастурини тасдиқлади.

2025 йилда таълим учун бюджетдан 84,4 трлн сўм ажратилади – лойиҳа

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2025 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида келгуси йилда ижтимоий харажатларнинг аксарият қисмини таълимга харажатлар (47,3 фоиз) ташкил этиши маълум қилинди. Қайд этилишича, 2025 йилда таълимга 84…

Ўзбекистонда йил якунларига кўра инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йил якунларига кўра инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида маълум қилинди. «Инфляция даражасини пасайтириш иқтисодий сиёсатнинг устувор…