Kun: 05.11.2024

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллаш ва уранни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев Шанхайдаги ЭКСПО кўргазмаси доирасида China National Nuclear Corporation Overseas (CNOS, China National Nuclear Coorporation — CNNC’нинг шуъба корхонаси) бош директори Веи Фуки билан учрашди.  Ташриф якунлари бўйича CNNC компанияси билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш…

Сув омборлари тўғонларининг силжиш динамикаси космик мониторинг қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг «Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан эндиликда сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлилигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими жорий этилади. Яъни, «дамба»ларнинг силжиш ва чўкиш динамикаси «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан космик назоратга…

8,1 млрд сўмлик қонунга зид давлат харидлари аниқланди

8,1 млрд сўмлик 24 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан қарийб 8,1 млрд сўмлик 24 та давлат харидида соҳага оид қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди. Жумладан:…

Қарийб 2 млн ўзбекистонлик хорижда ишлаётгани айтилди

2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 89 минг нафари (41 фоизи) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади. Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи)…

Россиядаги “IBA Чемпионлар оқшоми”да иштирок этган ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ғалаба қозонди

Самара шаҳрида ўтказилган мусобақада 3 нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди. Муҳаммаджон Рауфов россиялик Гор Туманянни учинчи раундда нокаутга учратди. Ҳавасбек Асадуллаев ва Нусратбек Тоҳировлар эса рақибларидан очколар эвазига устун келди.

Энди ҳоким бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ҳокимларнинг ҳамда халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунидан вилоят, туман,…

Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди

Германиянинг Франкфурт прокуратураси ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жиноий пул ювиш бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди (https://www.reuters.com/world/europe/german-prosecutor-drops-money-laundering-investigation-against-billionaire-2024-11-04/). Усмоновнинг адвокатларининг таъкидлашича, икки ярим йилдан кўпроқ вақт ўтиб, тергов унга қўйилган асосий айбловларни, жумладан, пул ювиш айбларини исботлай…

Субсидиялар янги платформа орқали ажратилади

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарори (691-сон, 21.10.2024 й.) қабул қилинган. Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди: якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва…

Президент Мирзиёев ТДТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка боради – ОАВ

Бишкек жорий йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммитида иштирок этиш учун давлат раҳбарларини кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда. Манбаларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун кечқурун Бишкекка давлат ташрифи билан келади. Венгрия бош вазири Виктор Орбан…

Эронда 70 нафар бемор гемодиализ эритмасига алюминий тузлари тушиши оқибатида вафот этди

Эронда 70 нафар бемор гемодиализ эритмасига алюминий тузлари тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда парламентнинг соғлиқни сақлаш бўйича комиссияси матбуот котиби Салмон Исҳоқийга асосланиб «Озод Эрон» телеграм-канали хабар берди. «Аввалига Машҳад ва Исфаҳонда 10-12 нафар бемор судирги, кейин комага тушиб вафот…