Oy: Oktabr 2024

Кейинги йил ташкилотлар бюджетдан қанча пул олиши эълон қилинди

Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу ҳақда лойиҳани тақдим этди. (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар) 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм…

Россияда ўн йилда сиёсий маҳбуслар 20 бараварга кўпайди

«Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Россияда сиёсий маҳбуслар сони қарийб 20 баравар кўпайган.  Ҳозирда Россияда 776 нафар сиёсий маҳбус бор, 2014 йилнинг февралида эса уларнинг сони атиги 40 нафар эди (2014 йил август ойига келиб…

9 йил давомида илк маротаба TechWomen дастурида Ўзбекистон жамоаси ғалаба қозонди!

TechWomen — бу STEM соҳасида қизлар ва аёллар учун профессионал билим ва тажриба алмашинув дастури бўлиб, дастур доирасида иштирокчилар 5 ҳафта мобайнида Америка компанияларида тажриба орттирадилар ва ўз мамлакатлари ривожи учун ижтимоий лойиҳа устида ишлайдилар. Ота-оналарни болаларда аутизм спектри бузилиши…

2025 йилда иш ҳақи ва ижтимоий солиқ харажатлари учун 154,3 трлн сўм ажратилади

2025 йилда иш ҳақи ва ижтимоий солиқ харажатлари жами Давлат бюджети харажатларининг 44,8 фоизини ёки ЯИМга нисбатан 9,5 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Жумладан, 2025 йилда иш ҳақи ва ижтимоий солиқ харажатлари учун 154,3 трлн сўм ёки 2024 йилги тасдиқланган…

Сунъий интеллект Евроиттифоқдаги 80 миллиондан ортиқ иш ўрнини «забт этади»

Жаҳон иқтисодий форуми 2027 йилга келиб Европада 83 миллионта иш ўрни йўқолишини башорат қилмоқда. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби тез ривожланаётган сунъий интеллект ҳисобланади. Тадқиқотда, шунингдек, 2027 йилгача 69 миллионгача янги иш ўрни яратилиши мумкинлиги айтилади. McKinsey компаниясининг Европада бандлик келажаги…

Белгияда 3 млн хонадонни таъминловчи сунъий «энергетика ороли» қурилмоқда

Elia Transmission Belgium компанияси дунёда биринчи бўлиб сунъий «энергетика ороли»ни қуради, деб хабар берди Interesting Engineering портали. «Малика Елизавета ороли» деб номланган ушбу лойиҳа Белгиянинг қазилма ёқилғига қарамлигини пасайтириб, нисбатан арзон ва экологик тоза электр токи билан таъминлайди. Шимолий денгиз шамоллари ҳосил…

Юк машиналари ҳайдовчилари учун янги тартиб кучга кирди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Қонунга мувофиқ, жорий йил 28 октябрдан юк машиналари ҳайдовчилари учун янги тартиб кучга кирди. МЖтКнинг янгиланган 128-моддасига кўра, йўлнинг четки чап қаторида юк автомобилларининг ҳаракатланиши (чапга бурилиш ёки орқага қайрилиш…

Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

Санэпидқўмита ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология соҳасида олиб борилаётган рақамлаштириш ишлари ҳақида гапириб берди. Унинг таъкидлашича, анъанавий ахборот алмашиниш тизими орқали маълумотларни йиғилиши, қайта ишланиши ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказилиши 12 соатдан 48 соатгача вақтни эгаллайди. Юқумли касалликка чалинган…

Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Испанияда сув тошқинлари сабаб 73 киши ҳаётдан кўз юмди. Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар учун расмий мотам эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда қиролликнинг ҳудудий сиёсат вазири Анхел Виктор Торрес матбуот анжумани чоғида маълум…

Ослода трамвай рельсдан чиқиб кетди ва дўконга бориб урилди

Трамвай рельсдан чиқиб кетди ва Ослонинг (Норвегия) асосий кўчасидаги электроника дўконининг ойнасига бориб урилди. Мамлакат полицияси тарқатган баёнотга кўра, тўрт киши жароҳатланди. “Ҳодиса вақтида трамвайда 20 га яқин одам бўлган. Бизда тўрт кишининг, жумладан трамвай ҳайдовчисининг жабрлангани ҳақида маълумот бор”,…