Тошкентдаги 10 та сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади
Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни электрон овоз бериш жараёнини синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар қилмоқда МСК матбуот хизмати. Қайд этилишича, сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мамлакат тарихида илк маротаба электрон овоз бериш жараёнини…
Ўзбекистон 2027 йилда электр энергияси бозорига, 2028 йилда эса табиий газ улгуржи бозорига ўтиши кутилмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Санкт-Петербург халқаро газ форумида сўзлаган нутқида табиий газ тўғрисида муҳим янгиликни айтиб ўтди. “2028 йилда табиий газнинг улгуржи бозорига, 2027 йилда эса электр энергияси бозорига ўтишни якунламоқчимиз. Газ ишлаб чиқариш ҳам бизнинг компаниялар томонидан, ҳам…
Microsoft Word энди имлони ўргатиши мумкин
Microsoft Word дастурига фойдаланувчиларга имло ва матн сифатини яхшилашга ёрдам берадиган янги “Coaching with Copilot” функциясини қўшди. Фойдаланувчилар бутун ҳужжат учун ҳам, алоҳида параграфлар учун ҳам тавсиялар олишлари мумкин. Фақат керакли фрагментни танланг, Copilot белгисини босинг ва «Get Coaching» функциясини…
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Элмуратов Ойбек Умурзакович Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. О.Элмуратов 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини «Ўзмиллийбанк» Лойиҳани молиялаштириш маркази мутахассиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Молия вазирлигида бўлим…
Сирдарёда даҳшатли қотиллик содир этган собиқ ИИБ ходимига ҳукм ўқилди
Сирдарё вилоятида уч кишини ўлдириб, улар яшаган уйга қўшиб ёқиб юборган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Сирдарё туманида ўзига олдиндан таниш бўлган аёлни пилка ёрдамида, унинг ёш фарзанди ва кекса онасини эса бўғиб ўлдирган ҳамда жиноят изини йўқ қилиш мақсадида марҳумлар…
Уруш бошидан буён Россиянинг чегара ҳудудларида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди
2022–2024 йилларда Украина билан чегарада жойлашган Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида 398 киши ҳалок бўлди, 1157 киши жароҳатланди, дея маълум қилди Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари (омбдусмен) Татяна Москалкова. Расмийларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Белгород вилоятига тўғри келади. Июль ойида…
Тошкентда қалбаки дориларнинг катта партияси аниқланди
Тошкент шаҳрида 4 000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А….
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
Қозоғистон рақамлаштириш вазири Жаслан Мадиевнинг айтишича, Telegram ушбу мамлакатда ўз офисини очади. «Telegram билан унинг офисини очиш ва вакилини тайинлаш бўйича келишувга эришилиб, контент назоратини ошириш йўлида муҳим қадам ташланди», — деди вазир. Мадиевнинг таъкидлашича, Қозоғистон рақамлаштириш вазирлиги зудлик билан ноқонуний…
16 ёшли мигрант 16-қават балконидан тушиб кетиб ҳалок бўлди
Мурино шаҳри (Россия, Ленинград вилояти)даги қурилишда бахтсиз ҳодиса юз берди. Тожикистонлик 16 ёшли ишчи 16-қават балконидан пастга тушиб кетиб ҳалок бўлди. Ҳодиса ҳақида қурилиш прораби хабар берган. Қурилиш майдонида кузатув камералари бўлмаган. Вояга етмаган мигрант Санкт-Петербург ёки Ленинград вилоятида рўйхатдан ўтмаган,…
Статистика агентлиги ISO 9001 халқаро сертификатини олди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг август ойида Статистика агентлиги марказий аппаратида “Central Asia Certification” сертификатлаш ташкилотининг халқаро аудиторлари томонидан Агентлик фаолиятининг халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди. Аудит…