Kun: 21.07.2024

Беларусда Германия фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Германия ташқи ишлар вазирлиги 19 июль, жума куни Германия фуқароси Беларусда ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. DW сўровига жавобан вазирлик «бу иш идорага маълум. Ташқи ишлар вазирлиги ва Минскдаги элчихона жабрланувчига консуллик хизматларини кўрсатади ва Беларус ҳукумати олдида унинг манфаатларини…

АҚШ ядровий арсеналига оид маълумотларни очиқлади

Америка Қўшма Штатларининг ядровий арсеналида 2023 йил сентябрь ҳолатига кўра,  3748 та жанговар каллак бор эди. Бу ҳақда бугун, 20 июль куни АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий агентлиги  маълум қилди. “АҚШ ядро қуроллар захирасидаги шаффофлик” деб номланган ҳужжатда айтилишича, Қўшма Штатлар…

Россияда депутатнинг бошини ёрган ўзбекистонлик бир ярим ойга қамалди

Бир тўда муҳожирлар Россиянинг Самара шаҳрида Давлат Думаси депутати Михаил Матвеевни калтаклагани, шунингдек, жанжал иштирокчилари орасидан ўзбекистонлик йигит қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган ўзбекистонликка нисбатан 1 ой-у 29 кун қамоққа олиш эҳтиёт чораси белгиланди. Бу ҳақда…

Фарғонада ҳаракатланаётган Damas’дан сакраган йигитни бошқа Damas босиб кетди

Фарғона шаҳрида ҳаракатланаётган Damas’дан сакраган йигитни бошқа Damas русумли автомобиль босиб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 16 июль куни Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида содир бўлган. Фуқаро Н.К….

АҚШда 43 йил қамоқда ўтирган аёл оқланди

АҚШнинг Миссури штатида 43 йил қамоқхонада жазо ўтаган 64 ёшли аёл Сандра Ҳемме кеча, 19 июль куни судда оқланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. Ҳемме 1980 йилда кутубхоначини пичоқ билан ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона далил –…

Бангладешда полиция 50 дан ортиқ намойишчини отиб ўлдирди

Бангладешда талабалар томонидан уюштирилган оммавий норозилик чоғида камида 105 киши ҳалок бўлган, уларнинг ярмидан кўпи полиция томонидан отиб ташланган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 700 дан ортиқ одам, жумладан, 100 полициячи ва 30 журналист яраланган. AP мухбири хавфсизлик кучларининг оломонга милтиқ…

“Бахти Ташкентский” иши доирасида судланганлардан бири вафот этди

“Бахти Ташкентский” иши доирасида 8 йил-у 2 ойга қамалган Шукурали Қурбонов вафот этди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш доирасида судланганларга ҳукм ўқилганди. Суд ҳукмига кўра, 60 ёшли Шукурали Қурбонов Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а”, “в” бандлари…

Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади

Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади. Бу ҳақда “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Маълумки, 2021-2024…

Россияда депортация қилинган мигрантларни ҳибсда сақлаш муддати белгиланмоқда

Мигрантлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россиядан депортация қилинганда улар махсус муассасаларда икки кундан ортиқ бўлмаган муддат сақланади. Бу бўйича қонун лойиҳасини Россия Давлат Думаси жорий йилнинг 18 июль куни биринчи ўқишда маъқуллади.  Ўзгартиришлар киритилган “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги…

Месси энг яхши спортчилар рейтингида етакчи бўлолмади

XXI асрнинг энг яхши спортчилари рейтингида америкалик сузувчи Майкл Фелпс пешқадам бўлди. Бу ҳақда ESPN хабар берди. Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси рейтингда 3-ўринни эгаллади. Португалиялик тўп устаси Криштиану Роналду эса топ-10’га ҳам кира олмади. 39 ёшли ҳужумчи 13-ўринда қайд…