Kun: 18.07.2024

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 11-мартдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 123-сон қарорига асосан, қуйидаги тартибда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш белгиланди: ҳар олти ойда бир маротаба…

Динозавр скелети 44,6 млн долларга сотилди

Кеч Юра даври (тахм. 163–145 млн йиллар аввал)га мансуб стегозавр скелети Ню-Йоркдаги кимошди савдосида рекорд қиймат — 44,6 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Sotheby’s аукционлар уйига асосланиб Forbes хабар берди. Sotheby’s маълум қилишича, APEX деб номланган бу скелет шу пайтгача топилган…

Сайёрамиз сўнгги 40 йилда совитиш қобилиятининг 15 фоизини йўқотди

Мичиган университети (АҚШ) олимлари сўнгги 40 йилда Арктика ўз совитиш қобилиятининг тахминан 25 фоизини йўқотганини, бу кўрсаткич дунё миқёсида ўртача 15 фоизга қисқарганини қайд этишди. Тадқиқот натижалари Geophysical Research Letters (GRL) илмий журналида эълон қилинди. Мутахассислар 1980 йилдан 2023 йилга қадар…

Хитой раҳбари Си Цзиньпин инсультга учради

Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва ёзувчи Женнифер Зенгга кўра, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг учинчи йиғилишида Сининг аҳволи оғирлашган ва инсультга учраган. Айни пайтда Хитой раҳбарининг аҳволи ҳақида кам нарса маълум. Мамлакат расмий раҳбарияти бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.

Жавоҳир Синдоров — «Titled Tuesday» турнири ғолиби!

18 ёшли халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров «Titled Tuesday» турнирида ғолиб чиққан ўзбекистонлик илк шахматчига айланди. Жавоҳир турнирда 11/10 очко йиғиб, 1-ўринни қўлга киритди. Ғолиблик йўлида у Магнус Карлсен, Алексей Сарана, Эндрю Танг, Леви Розман каби кучли шахматчиларни мағлуб этди. Жавоҳир…

Хитой Тожикистонга сармоя киритмоқда

Тожикистон ва Хитой умумий узунлиги 171 км бўлган темир йўл қуришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Хитой республика шимолида қуёш электр станциясини қуришни ваъда қилмоқда. Бу йўллар бўйлаб темир йўл қурилиши Тожикистон иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Транспорт ва коммуникациялар Тожикистон ва…

ХВФ 2029 йилга бориб Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 10 фоизга қисқаришини маълум қилди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи яқин беш йил ичида қарийб 10 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта фонди хабар берган. Бу прогноз Ўзбекистон ҳукуматининг фискал интизомни сақлаш ва давлат қарзини оқилона бошқариш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари фонида эълон қилинган. ХВФ таҳлилига кўра,…

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликка оид халқаро битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Битим 2023 йил 2 октябрда Доха шаҳрида имзоланган. Туризм қўмитаси ушбу…

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларига нисбатан иш қўзғатди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларига нисбатан иш қўзғатди. Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда соҳага оид бошқа…

Хитой жануби-ғарбидаги 14 қаватли бино ёниб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Хитой жануби-ғарбида 17 июль куни юз берган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Хитой давлат матбуотига таяниб, CNN нашри хабар берди. Манбада айтилишича, ҳолат Сичуань провинциясининг Цзигун шаҳрида рўй берган. Ушбу шаҳарда жойлашган 14 қаватли савдо маркази ёниб кетган….