Термиз давлат университетида 2024/2025-ўқув йили қабули учун иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.
Биология (фаолият турлари) Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили География Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) Математика Молия ва молиявий технологиялар Профессионал таълим: ахборот тизимлари ва технологиялари Рақамли иқтисодиёт…
Болаларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади
Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда. Қонунчилик палатасининг 16 июлдаги ялпи мажлисида оилавий (маиший) зўравонликлардан ҳимоялаш чоралари кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи…
Россияда мигрантларга чиройли аёлни кўрганда ҳуштак чалмаслик, нотаниш кишига “брат” демаслик ва кўчада қўй сўймаслик тавсия қилинмоқда
Россия миллатлар иши бўйича федерал агентлик марказий осиёлик меҳнат мигрантларининг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича курс ишлаб чиқди. Бу ҳақда мазкур курс материаллари билан танишган «Коммерсант» нашри хабар қилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, тайёрланган курс тўрт қисмдан иборат 70 дақиқалик маърузадан иборат. Биринчи қисмда Россиянинг…
2100 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси икки баробар ортади – БМТ
Ўзбекистон аҳолиси 2100 йилнинг январига бориб 74,2 миллион кишига (ҳозир 37,1 миллион) кўпаяди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Дунё аҳолисининг 2300 йилга бўлган истиқболлари” деб номланган ҳисоботида маълум қилинди. Унинг маълумотларига кўра, 2100 йилга бориб дунё аҳолиси 10,2 миллиард кишидан сал…
Мишель Орбаннинг Украина бўйича тинчлик таклифларини рад этди
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тинчлик таклифларини рад этиб, Украина бўйича ҳеч қандай тинчлик музокараларини Украинасиз ўтказиб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. Агентлик Мишелнинг Венгрия Бош вазирига йўллаган жавоб хати билан танишган. Унда…
Таълим йўналишлари сони яна ошади
Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида МТТУ МИСиС Олмалиқ филиали битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг иккинчи котиби Илья Матвеев, Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзабек Ҳасанов, ОКМК…
Ойда ғор топилди
Олимлар томонидан тарихда биринчи марта Ойда ғор топилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, бу ғор назарий жиҳатдан Ернинг сунъий йўлдошида яшаш учун қулай база ўрнатишда ажойиб имконият бўлиши мумкин. Радар ёрдамида аниқланган ушбу ғорнинг чуқурлиги камида 100 метрни ташкил…
ЕИ давлатлари Афғонистонда элчихоналарни қайта очишни ўрганмоқда – “Bloomberg”
Европанинг бир қанча давлатлари Афғонистонда ўз элчихоналарини қайта очиш ва шу орқали “Толибон” ҳаракатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг айрим давлатлари расмийлари ва манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди. “Брюссель расмийлари Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва минтақада…
Яман ҳусийлари Қизил денгизда нефть танкерига ҳужум қилди
Яман ҳусийлари Қизил ва Ўртаер денгизидаги учта кемага баллистик ракеталар, учувчисиз самолётлар ва дрон- қайиқлар билан ҳужум қилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. Гуруҳнинг ҳарбий қаноти матбуот котиби Яҳё Сариянинг сўзларига кўра, ҳужумлар Исроилнинг Ғазо секторининг жанубий қисмига…
Грузиялик Олимпиада совриндорлари қанча мукофот пули олиши очиқланди
Грузия ҳукумати Париждаги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар учун 1 миллион лари (370 минг доллар) миқдорида мукофот белгилади. Бу ҳақда Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе баёнот берди. “Анъанага кўра, Олимпия ўйинлари олдидан мукофот пуллари белгиланади ва бу ҳолатда…