Kun: 16.07.2024

Бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Тезкор бўлими ва Термиз транспорт прокуратурасининг “тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги қарорларига асосан Сурхондарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2017-2023 йиллар давомида давлат бюджетидан ажратилган пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш ўтказилган. 2017-2023 йиллар давомида…

Скутер ва мопедларда қилинган ҳуқуқбузарликка маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун, 16 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан мазкур кодексга кичик ҳажмли электр двигателли…

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида сел-сув тошқинлари ҳодисалари юзага келиш хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хизмати хабар берди. Ҳудудлар: – Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; – Сурхондарё…

Украинага қарши жанг қилмоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларида қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатида келтирилишича, 2001 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида туғилган йигит 2023 йилнинг декабрь ойида Россиянинг Москва шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Шу йилнинг 5 февраль куни моддий манфаатдорлик, яъни бошида…

Блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди

Блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди. Қайд этилишича, кеча, 15 июль куни соат 17:00 лар атрофида Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон аҳоли пунктида 1979 йилда туғилган блогер  Шерали Комилов Қашқадарё вилояти ИИБ…

Жиянини уриб ўлдирган амма қамалди

Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдирди. Билдирилишича, Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин икки нафар қизини Бўка туманида яшовчи синглиси Н.И. қарамоғига ишониб топширган ва Россияга ишлагани кетган. Ота-онаси хорижда ишлаб юрганда, болалар…

Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойга газ транзитини оширишни режалаштирмоқда

Жорий йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, туркман ва ўзбек газининг Хитойга транзитини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди. “2023 йил октябрь ойида Россия газининг Ўзбекистон Республикасига транзити бошланди. 2023 йилда 1,28…

Яна сел келиш хавфи эълон қилинди

Шу йилнинг 17-22 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Бу ҳақда Узгидромед хабар берди. — Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; — Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов,…

Ижтимоий нафақалар учун қанча маблағ тўлаб берилгани очиқланди

Ижтимоий нафақалар учун 1 ярим йилликда жами 7 716 503,0 млн сўм маблағлари тўлаб берилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан шу йилнинг 1 ярим йиллигида ижтимоий нафақалар учун ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берилди….

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект ёрдамчини ишга туширди

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга 24/7 режимида маълумот беришга мўлжалланган, ДаврОн деб номланган виртуал ёрдамчини ишга туширди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди. ДаврОн деб номланган виртуал ёрдамчи ai.soliq.uz манзилида жойлашган. ДаврОн – самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш…