Термиздаги икки институт йириклаштирилиб, янги университет ташкил этилади
Президентимиз давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди Хусусан, жорий йил 20 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларга асосан Сурхондарёдаги Термиз муҳандислик-технология институти…
«UzAuto Motors» АЖда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Ижтимоий тармоқларда «UzAuto Motors» АЖ томонидан 2024 йил 8 июль куни ўтказилган 1,3 миллиард сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги юзасидан хабарлар эълон қилинган. Келтирилган ҳолатлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда ушбу харид жараёнида иштирок этган…
Тошкентда ҳиндистонлик ўз жонига қасд қилди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган хусусий фирмада ишлаб келган 1963 йилда тугилган Ҳиндистон фуқароси Ш.Самар ўз жонига қасд қилди. Билдирилишича, марҳум Тошкентда вақтинча рўйхат асосида яшаб келган. У вафотидан олдин инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Унда асосан моддий…
Боқувчиси четга ишлашга кетган оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин
БҲМнинг икки баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 12 июль куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамага чиқарилган “Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасида келтирилган….
Эстония Бош вазири истеъфога чиқди
Эстония Бош вазири Кая Каллас расман истеъфога чиқди. Бу ҳақда “ERR News” хабар берди. Бош вазир мамлакат Президенти Алар Карисга ўз истеъфосини тақдим этган. Каллас Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили лавозимига номзоди кўрсатилганидан кейин истеъфога чиқди….
Европа Иттифоқи Орбанни жазоламоқчи
Европа Иттифоқи Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қандай жазолаш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Брюсселга унинг Украина масаласидаги фаоллиги, айниқса яқинда Москвага қилган сафари ёқмади. Бу ҳақда “Politico” хабар берди. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича олий вакили Жосеп Боррель Орбанни изоляцияга…
БМТ Бош котиби Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Меваси ҳудудига ҳужумини қоралади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторининг блокададаги Хон Юнус шаҳридаги Ал-Меваси ҳудудига геноцидда айбланган Исроил томонидан уюштирилган ҳужумни қоралади. Ташкилот раҳбари Исроил армияси аввалроқ “хавфсиз ҳудуд” деб эълон қилган Ал-Мевасида кўчирилган одамларга қилинган ҳужум муносабати билан “даҳшат…
«Қозоғистоннинг гўзаллиги билан фақат унинг амбициялари рақобатлаша олади» — Дуров Қозоғистонга ташрифи ҳақидаги таассуротларини мухлислари билан бўлишди
Telegram асосчиси Павел Дуров Қозоғистонга ташрифи ҳақидаги таассуротларини мухлислари билан бўлишди. Дуров ўзининг тегишли фикрлари ва суратларини Telegram каналида эълон қилди “Яқинда Марказий Осиёнинг иқтисодий қудрати бўлган Қозоғистондан қайтдим. Муҳташам Остона, жўшқин Олмаота, хушманзара Бурабай ва гўзал Чорин канёнига ташриф…
Трампга суиқасд: Байден фуқаролардан отишманинг сабаблари тўғрисида хулоса чиқаришга шошилмасликни сўради
АҚШ президенти Жо Байден ўз ватандошларини Доналд Трампни отиб ташлаган шахснинг сабаблари бўйича айблов ва хулосаларга шошилмасликка чақирди. “Ҳаммани чақираман: илтимос, унинг сабаблари ёки сиёсий мансублиги ҳақида тахминлар қилманг. ФҚБ ва унинг ҳамкор агентликлари бу ишни қилсин”, деди Байден якшанба куни…
Сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
“Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича…