Kun: 06.07.2024

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари рўйхатига киритилди

Numbeo дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарларини эълон қилди. Рейтингга 218 шаҳар киритилган бўлиб, шаҳарлардаги ҳаёт сифати ва қиймати баҳоланди. Энг қиммат шаҳарлар рейтингини Швейцариянинг Женева ва Цюрих шаҳарлари бошқармоқда. Бу рўйхатдаги топ-20 ликнинг 12 таси — АҚШ шаҳарлари. Ўзбекистон пойтахти…

АҚШ Грузия билан ҳарбий машғулотларни қолдирди

Қўшма Штатлар ва Грузия ҳарбийлари иштирокидаги Noble Partner машқлари 25 июлдан 6 августгача бўлиб ўтиши керак эди, аммо ҳозир номаълум муддатга қолдирилган. Вашингтон буни Грузия ҳукуматининг АҚШ ва бошқа Ғарб тузилмаларига нисбатан айбловлари билан изоҳлади. Аввалроқ Тбилиси Ғарб давлатларини Украинага…

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 7—9 июль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Мазкур огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар: Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган…

Сурия президенти маслаҳатчиси Луна ал-Шибл автоҳалокат оқибатида вафот этди

Сурия президенти Башар Асаднинг матбуот бўйича маслаҳатчиси Луна ал-Шибл 5 июль куни автоҳалокат оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Сурия президенти идораси берган баёнотга асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди. Маслаҳатчининг ўлимини Дамашқдаги яна бир қанча ҳукумат манбалари тасдиқлаган. Ҳалокат пойтахт атрофида…

Краснодар ўлкасида дрон ҳужуми туфайли нефть базалари ёниб кетди

Краснодар ўлкасида бугун, 6 июлга ўтар кечаси дрон ҳужуми туфайли иккита нефть омбори ёниб кетди ва алоқа минораси зарар кўрди. Бу ҳақда минтақанинг оператив штаби хабар бериб, зарбалар учун Украинани айблади. Оператив штаб маълумотларига кўра, дронлар икки ҳудудда уриб туширилган….

Хитойда торнадо оқибатида 80 га яқин киши жароҳатланди

Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясидаги Донгмин округида содир бўлган торнадо оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 79 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди. Торнадо маҳаллий вақт билан тахминан 14:30 да округнинг маъмурий маркази, Цайюаньцзи ва Шаво қишлоқлари ҳудудини қамраб олган….

Чет давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади

Президент имзолаган қонун билан депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиш ҳолатлари кенгайтирилди. Ҳужжат билан ҳамда депутат ёки сенатор томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилгани учун қўлланиладиган чоралар ҳам белгиланди. Давлат раҳбари имзолаган қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг…

Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди

Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, бугун, 6 июль куни соат 11:20 да Тошкент халқаро аэропорти вокзал олди майдонида янги “Терминал” кафесида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт…

Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоада 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон спорт делегацияси Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида поёнига етаётган “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида олтин медаллар ҳисобида умумжамоада ғолибликка эришди. Мамлакатимиз спортчилари 36 та олтин, 31 та кумуш ва 21 та бронза, жами 88 та медалга эга чиққан ҳолда умумжамоа…

Чекишни ташламоқчи бўлганларга ЖССТ илк клиник қўлланмани эълон қилди

Ҳозир дунё бўйича 1,25 миллиард нафар чекувчи бор. Уларнинг 60 фоизи — 750 миллиондан ортиғи бу иллатдан халос бўлишни истайди. Аммо шулардан 70 фоизи бунга кўмаклашувчи самарали хизматлар ва воситалардан фойдаланиш имконига эга эмас. Бу омиллар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг…