Президент мактабларига кириш имтиҳонлари 7 июлдан бошланади
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади. Президент мактабларига кириш имтиҳонлари биринчи босқичи Математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади….
Депутатлар «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди
Қонунчилик палатаси соҳадаги давлат сиёсатини, тақиқ ва чекловларни белгилаб берувчи «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Депутатлар Ўзбекистоннинг космосдан фойдаланиш бўйича халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги битимни ҳам маъқуллади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2 июль куни бўлиб ўтган мажлисда…
ЖССТ: Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, сўнгги ойларда дунёнинг қатор минтақаларида вабо эпидемияси кескин кучая бошлади. Хусусан, май ойида 46 мингдан ортиқ кишига ушбу хавфли касаллик ташхиси қўйилган ва бу апрель ойига нисбатан 58 фоиз юқори кўрсаткичдир. Эпидемия ўчоқлари 19…
Қамоқхоналарда товар харид қилиш учун инфокиосклар ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги…
Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 300 мингдан ошди
Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 300 000 дан ошди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш мақсадида ташкиллаштирилган «WikiStipendiya» лойиҳаси расмий саҳифасида маълум қилинди. Қайд этилишича, май-июнь ойлари давомида «WikiStipendiya» жамоавий марафонининг 1-тури бўлиб ўтди….
Ўзбекистон Президенти Остонага келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар…
Алимент тўлашдан қочиб юрган отага жиноят иши қўзғатилди
Шеробод туманида яшовчи Жўрабек Хуршидовдан 2020 йил 15 апрель кунидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа барча даромадларининг 4 дан 1 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бироқ, қарздор ота фарзанди учун…
250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий билан учрашди. t.me/MIIT_UzКеча, 2 июнль куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий билан учрашди….
Ўзбекистонлик талабалар Huawei компаниясининг Хитойдаги таълим сафарида иштирок этди ва Шанхайдаги MWC кўргазмасига ташриф буюрди
2024 йил 22 июндан 29 июнгача Huawei компанияси томонидан «Seed for the Future 2023» дастурининг битирувчилари учун ташкил этилган «China Digital Exploration Tour» ўқув сафарида Ўзбекистоннинг 6 та университетидан 12 нафар талаба иштирок этди. MWC Шангҳаи кўргазмасида илғор технологиялар билан…
Япония ва Ўзбекистон ўртасида 3 млрд иеналик алмашинув ноталари имзоланди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Хатори Такаши Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами доирасида амалга оширилаётган 3 млрд иеналик (6,3 млн доллар) «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзоладилар. Ҳужжатларга асосан Ўзбекистонга компютер томографияси…