АҚШ ва Хитой норасмий ядровий музокаралар ўтказди
Америка Қўшма Штатлари ва Хитой сўнгги беш йил ичида биринчи марта ядровий қуроллар бўйича ярим расмий музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Reuters” икки америкалик делегатга таяниб хабар берди. Музокаралар, агар тинч йўл билан бирлашиш имкони бўлмаса, расмий Пекин томонидан Тайвань оролини…
Тожикистон Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш дастурини имзоламоқчи
Тожикистон жорий йилнинг июль ойида Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) дастурини имзолаш ташаббуси билан чиқишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Республика ТИВ раҳбари Сирожиддин Мухриддин Олмаотада бўлиб ўтган КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди. …
Ўзбекистонга 5 ойда 2,8 млн нафар сайёҳ келди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ–май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадда Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган. 2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларда келган…
Эронда Яқин Шарқдаги энг йирик фазовий база қуриляпти
Эрон жануби-шарқидаги Чобаҳор портида Яқин Шарқдаги энг йирик космик станция қурилмоқда, дея хабар берди Tasnim ахборот агентлиги. Таъкидланишича, Теҳрон ушбу базадан илк фазовий парвозни 2024 йилдаёқ амалга оширмоқчи. Айни пайтда Чобаҳор фазовий базаси қурилиши 56 фоизга бажарилган ва 2025 йилнинг февралида тўлиқ…
Молдова президенти Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади
Молдова президенти Майя Санду республиканинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича 25 июнь куни Люксембургда бошланадиган музокараларни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради report.az. “Давлат раҳбари Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш ва Европа интеграцияси…
Хитой: сув тошқини оқибатида камида 11 киши ҳаётдан кўз юмди
Хитойнинг шарқий ва жанубий қисмида кучли ёмғир ёққани туфайли сув тошқини юз берди, оқибатда камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Xinhua” агентлиги маълум қилди. Қутқарув хизматларининг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакат шарқидаги Аньхой вилоятида сув тошқини икки кишининг ҳаётига зомин…
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи қиз Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритди
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар тақсимотини қайта шакллантирди. Унга кўра, +81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборова индивидуал квота соҳибасига айланиб, лицензиатлар қаторига қўшилди.
Бишимбаевнинг апелляцияси ҳам онлайн трансляция қилинади
Куандик Бишимбаев ва қариндоши Бахитжан Байжановнинг апелляция шикоятини кўриб чиқадиган суд ҳайъатининг йиғилишлари жонли эфирда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Республика Олий суди матбуот хизмати хабар берди. Бишимбаев ва Байжановга нисбатан жиноий иш аллақачон апелляция судига юборилган, дея эслатди суд. Биринчи…
Россия Meta’ни экстремистик ташкилотлар реестрига киритди
Россия ҳукумати “Meta Platforms Inc” компаниясини экстремистик ташкилотлар реестрига киритди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди. Нашрга кўра, мамлакатда экстремистик ва номақбул характерга эга деб эълон қилинган ташкилотларнинг ресурслари, шунингдек, блокланган сайтлар ва манбаларда реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат…
Венгрия делегацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Халқаро ёшлар фестивалида иштирок этади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг «Фиделитас» ёшлар ташкилотининг ташқи ишлар бўйича раиси ўринбосари Дора Хидаш билан учрашди. Суҳбат чоғида Венгрия томони Ўзбекистон ёшлар ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Ташкилот раиси ўринбосари ўзи бошчилигидаги Венгрия делегацияси жорий…