Kun: 16.06.2024

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 18-26 ёшли эркакларни ҳарбий хизматга автоматик равишда рўйхатдан ўтказишни назарда тутувчи мудофаа қонунини қабул қилди

Гарчи бу қонун ярим асрдан кўпроқ вақт давомида кучга кирмаган бўлсада, эндиликда Қўшма Штатларнинг барча эркак фуқаролари 18 ёшга тўлганларида хизмат учун рўйхатдан ўтишлари шарт. Рўйхатдан ўтмаслик жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва кўплаб ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқаради.

Франциядаги парламент сайловларида ўта ўнг кучлар ғалаба қозонса ёки ҳукуматга бошчилик қилса, бу Украинадаги вазиятни мураккаблаштириши мумкин — Тhe Sunday Times

Марин Ле Пен ўзининг “Миллий бирлик” партияси парламент сайловларида ғалаба қозонса Эммануэл Макроннинг 2027 йилгача бўлган президентлик ваколатларига қарши чиқмаслигига ваъда берган. Францияда президент миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишини белгилайди.  «Бошқа томондан, парламентда “Миллий бирлик” партиясининг кучли овози Киевга…

Май ойида Россиядан Европага газ импорти икки йил ичида биринчи марта АҚШдан етказиб берилаётган газ ҳажмидан ошиб кетди — Financial Times

ISIC таҳлил компанияси маълумотларига кўра, ўтган ойда Россия томонидан газ етказиб бериш Европа Иттифоқига, шунингдек, Буюк Британия, Швейцария, Сербия, Босния ва Герцеговина ва Шимолий Македонияга етказиб берилаётган умумий ҳажмнинг 15 фоизини ташкил қилган. Қўшма Штатлардан суюлтирилган газ етказиб беришнинг улуши…

CNN: Байден ва Трамп дебат ўтказишга келишиб олди

Дебат давомида АҚШ президентлигига номзодларга ўз сайловолди штаблари аъзолари билан мулоқот қилиш, уларга қоралама ва тайёрланган эслатмалардан фойдаланиш тақиқланади. Уларга фақатгина бир шиша сув, блокнот ва ручка берилади. Дебат 27 июнь куни CNN студиясида, томошабинларсиз бўлиб ўтади. Трамп ва Байден…

Швейцариядаги Украина бўйича саммит декларациясини 101 та делегациядан 84 таси имзолади

Швейцарияда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича конференциянинг якуний декларациясини 101 делегациядан 84 таси қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда “Неуэ Зрчер Зеитунг” газетаси. Декларацияни имзолашдан бош тортганлар орасида Арманистон, Словакия, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Ватикан каби давлатлар бор. Шартномани Германия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Испания,…

Германияда полиция болта билан қуролланган футбол мухлисига қарата ўқ узди

Германиянинг Гамбург шаҳрида нидерландиялик футбол мухлислари кортежида полиция тилла болта билан қуролланган эркакка қарата ўқ узди, деб хабар берди Bild нашри. “Нидерландиялик мухлисларнинг 12:30 (Германия вақти билан)даги юришида полиция тилла рангли болта билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига бостириб келган шахсга нисбатан чора…

Хитойда дунёдаги энг катта ва энг кучли денгиз шамол генератори ўрнатилди

Хитойнинг Dongfang Electric Corporation давлат компанияси Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида шамол генератори ўрнатилиши якунланганини маълум қилди. 18 мегаватт қувватга эга H260-18MW денгиз шамол генератори роторининг диаметри 260 метр. Ушбу шамол генератори 72 гигаватт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу эса…

58 даража иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилган давлат

Дунё бўйича энг иссиқ ҳарорат қачон ва қайси давлатда кузатилган? Ўзбекистон тарихидаги рекорд ҳарорат қачон қайд этилган? Глобал иқлим ўзгаришлари дунё бўйича кескин юқори ҳарорат билан ҳам характерланмоқда. Хўш, дунё бўйича энг иссиқ ҳарорат қачон ва қайси давлатда кузатилган? Энг…

Трамп қайта сайланса Украинага ажратилаётган миллиардларни қайта кўриб чиқмоқчи

АҚШнинг 45-президенти ва янги муддатга даъвогар Доналд Трамп Украинанинг Америкадан ёрдам сўрашидан норозилигини билдирди. У мамлакат президентлигига қайта сайланган тақдирда бу масалани кўриб чиқишга ваъда берди. «Зеленский, эҳтимол, барча давр сиёсатчиларининг энг буюк сотувчиси. Ҳар гал АҚШга келганида 60 миллиард…

Аҳоли пунктларига кириб қолган ёввойи ҳайвонлар ҳимоясига қаратилган низом ишлаб чиқиляпти

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитга тушиб қолганда ҳимоя қилиш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Таъкидланишича, сўнгги вақтларда ёввойи ҳайвонларнинг аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларга турли сабаблар билан келиб қолиш ҳолатлари қайд этиляпти. Бунинг оқибатида ёввойи ҳайвонлар томонидан…