Kun: 15.06.2024

Кейт Миддлтон саратонга чалинганидан сўнг биринчи марта кўриниш берди

Саратон касаллигига қарши даволанаётган 42 ёшли Уэльс маликаси Кейт Миддлтон бугун, 15 июнь куни омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда Кенсингтон саройи маълум қилди. Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси бўлмиш Миддлтон қирол Чарлз III нинг туғилган кунини нишонлаш маросимида иштирок этиш давомида…

Бахшулла Сайфуллаев Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди!

Бодибилдинг ва фитнесс устаси Бахшулла Сайфуллаев бошчилигидаги жамоа Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Спортчиларимизнинг кучи ва чидамлилиги чегара билмайди. Улар 47 сониядан камроқ вақт ичида 13,5 тонналик самолётни 100 метрга тортиб олишга муваффақ бўлди ва шу билан янги жаҳон рекордини ўрнатдилар….

Европа Иттифоқи аъзолари Украина ва Молдовага “яшил чироқ” ёқди

Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Украина ва Молдованинг иттифоққа кириши бўйича музокаралар олиб боришни бошлашга келишиб олдилар. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилувчи Бельгия ваколатхонаси хабар берди. “Доимий вакиллар Украина ва Молдованинг қўшилиши бўйича музокаралар асосини келишиб олдилар”, дея…

АҚШ юз минглаб муҳожирларга ҳуқуқий мақом бермоқчи

АҚШ мамлакат ҳудудида тегишли ҳужжатсиз яшаб юрган юз минглаб муҳожирларга ҳуқуқий мақом бермоқчи. Бу ҳақда CBS телекомпанияси номи яширин манбаларга асосланиб хабар берди. Таъкидланишича, ушбу чора Қўшма Штатлар ҳудудида камида ўн йилдан бери яшаб келаётган ва АҚШ фуқаролари билан никоҳга эга…

Ўзбекистон Президенти «БМТ Туризм» бош котиби билан учрашув ўтказди

Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама…

Конгода 270 дан ортиқ йўловчиси бўлган кема чўкиб кетди

Конго пойтахти Киншаса яқинидаги дарёда бортида 270 дан ортиқ йўловчи бўлган кема ағдарилиб, 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деди чоршанба куни президент Феликс Тшисекеди. Президент Феликс Тшисекеди ўз баёнотида маҳаллий ишлаб чиқарилган кема душанба куни кечқурун Май-Ндомбе провинциясида Ква…

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб,…

Ёшлар Қурбон ҳайитини янги уйда нишонлайди

Муборак Қурбон ҳайити арафасида Термиз шаҳри ва туманларда турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтож, давлат ғамхўрлигига олинган 56 нафар ёшга янги уйларнинг калити топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманидан “Zoom” платформаси орқали иштирок…

Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда

Россия ва Германиядан бир гуруҳ олимлар “дўзах эшиклари” деб аталувчи Якутиядаги Батагайка термокарсти кенгаяётганини айтди. Уларнинг қўшма ҳисоботи Geomorphology журналида чоп этилди. Абадий музликларнинг эриши ва исиш сабабли ер чўкади. 2014 йилда кратернинг кенглиги 790 метрни ташкил этган бўлса, ҳозир деярли…

Туркияда йил охиригача инфляция 43,52 фоизга етиши кутилмоқда

Туркияда 2024 йил охиригача инфляция 43,52% бўлиши кутилмоқда. Бу прогнозни июнь ойида Республика Марказий банки томонидан ўтказилган сўровда қатнашган бозор иштирокчилари билдирган. Май ойида бу кўрсаткич 43,64 фоизни ташкил қилган. Ой охирида Туркияда инфляция, расмий маълумотларга кўра, 75,4 фоизни ташкил этди….