Эрдўғон Ғарб давлатларига мурожаат қилди
Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини бажариши учун Исроилга босим ўтказиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Испания бош вазири Педро Санчес билан музокаралар якунида маълум қилди, дея хабар…
Май ойида Ўзбекистонда рекорд даражада кўп электромобил сотилди
Автомобил бозоридаги бир неча ойлик пасайиш тенденцияси тўхтаб, бозордаги фаоллик май ойида апрелга нисбатан 14 фоизга ўсди. Ой давомида енгил электромобиллар савдоси янги рекордни қайд этди: май ойида 3,8 мингта олди-сотди битимлари расмийлаштирилган бўлиб, бу апрелга нисбатан 32 фоизга, ўтган…
Прокуратура Анчелоттини беш йилга қаматиб юбормоқчи
Испания прокуратураси «Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттини солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб, 5 йиллик қамоқ жазосини сўради. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда. Манбага кўра, италиялик мутахассис 2014 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда имидж ҳуқуқини нотўғри декларация қилгани учун тахминан…
ДХХ ИИБ бошлиғи ўринбосарини iPhone 15 Pro Max билан қўлга олди
ДХХ Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосарини пора устида қўлга олди. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши хабар берди. Қорақалпоғистонда фуқарога тегишли сирни фош қилиб, уни мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда жавобгар қилмоқчи бўлган Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари (майор) товламачиликда айбланмоқда. У бу ҳаракатларни амалга…
Месси Париж Олимпиадасига бормайди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Париждаги Ёзги олимпия ўйинларида қатнаша олмаслигини маълум қилди. «Олимпия ўйинларини ҳозир ўйлаш оғир, чунки Америка кубогида ҳам қатнашамиз. Агар иккисида ҳам иштирок этсам, икки-уч ойгача клубимга («Интер Майами») ёрдам беролмайман. Қолаверса, ҳозир тинмай ўйнайдиган ёшдан…
Япония Халқаро ҳамкорлик банки Ўзбекистонда экологик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Япония Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчи директори, инфратузилма, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларини глобал молиялаштириш гуруҳи раҳбари Хироки Секине бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда меҳмонларга мамлакатимизда ҳукумат…
Тошкент аэропортида маҳаллий спортчилар Ўзбекистонда биринчи «Гиннес» спорт рекордини ўрнатишди
2024 йил 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида олти нафар ўзбекистонлик спортчилар 13 тонналик самолётни тортишди. Бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган мутлақ рекордга айланди. Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси хоним иштирокида Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси оғирлиги 13500…
Тошкент дунёдаги энг кўп мозаикага эга шаҳар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти шаҳарнинг 16 та анимацион мозаикасидан иборат янги видеороликни эълон қилди Биринчи видео 30 апрель куни эълон қилинган ва энг машҳур 13 та панелни ўз ичига олганди. Иккала видеоролик ҳам «Тошкент мозаикалари» лойиҳасининг бир қисмидир. Унинг…
Ўзбекистон U20 Осиё кубогининг саралаш баҳсларидаги рақиби аниқ бўлди
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2025 йил бўлиб ўтадиган U20 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон U20 терма жамоаси «B» гуруҳидан жой олиб, Хитой Тайпейи мезбонлик қиладиган саралаш гуруҳида Баҳрайн, Камбоджа ва Непал каби жамоалар билан рақобатлашадиган бўлди. Гуруҳ…
Ўзбекистон делегацияси Буюк Британияда вақтинча ишлаётган ватандошларнинг яшаш ва иш шароитлари билан танишди
Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва «Ватандошлар» жамоат фонди вакилларидан мамлакатимиз делегацияси Линкольншир шаҳридаги «Staples Vegetables» фермер хўжалигига ташриф буюриб, бу ерда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Ўзбекистон делегацияси фуқароларимизнинг…