Kun: 11.06.2024

Малави вице-президенти самолёт ҳалокатида вафот этди

Қутқарувчилар Малави вице-президенти Саулос Чилима ва унинг тўққиз нафар ҳамроҳлари бўлган ҳалокатга учраган самолёт парчаларини топди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар берди. Самолётнинг қолдиқлари радарлардан ғойиб бўлганидан деярли бир кун ўтиб топилган. Малави етакчиси Лазарус Чаквера миллий…

Тожикистон 2037 йилгача бутунлай “яшил” энергетикага ўтиш ниятида

Тожикистон 2037 йилда фақат “яшил” энергетикадан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда “Сув 2018 – 2028 йилларда барқарор ривожланиш учун” Ҳаракатлар ўн йиллиги бўйича юқори даражадаги учинчи халқаро конференциянинг очилиш маросимида айтиб ўтди, деб хабар…

Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда

Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда. Шу кунларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новитский бошчилигида экиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда…

Зеленский Украина бўйича конференцияда қатнашиш учун Германияга борди

Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 10 июнь куни кечқурун Украинани қайта тиклаш бўйича  халқаро конференцияда иштирок етиш учун Германияга борди. Бу ҳақда унинг ўзи Telegram-каналида маълум қилди. Конференцияда Зеленскийнинг Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, канслер Олаф Шольц ва Бундестаг раиси…

Россиянинг Су-34 самолёти Шимолий Осетияда ҳалокатга учради

Россия Федерацияси таркибидаги Шимолий Осетия Республикасида Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди. “Шимолий Осетия-Алания Республикасида тоғли ҳудудда Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти режалаштирилган ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради. Самолёт кимсасиз ҳудудга қулаган. Ер юзида ҳеч…

Юн Сок Ёль Бердимуҳамедовни Кореяга таклиф қилди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни ўз мамлакатига ташриф буюришга таклиф қилди. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” расмий газетаси хабар берди. Юн Сок Ёль давлат ташрифи билан Туркманистонда. У Бердимуҳамедовни ҳар икки томон учун қулай вақтда Жанубий…

ЖЧ-2026 саралаш: Бугун футбол бўйича Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши баҳс олиб боради

Сречко Катанец шогирдлари футбол бўйича жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи 6-тур доирасида Эрон МТЖга қарши майдонга тушади UzNews.uzБугун, 11 июнь куни футбол бўйича 2026 йили Шимолий Американинг 3 та давлатидаги 16 та шаҳарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи 6-тур доирасида…

Шаҳарсозлик нормаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтириляпти

Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида кўриб чиқилган «Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон…

Ўзбекистон делегацияси Саудия Ҳаж ва умра вазири билан учрашди

Жорий йил 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига сафар давомида подшоҳликнинг Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон Рабиа билан мулоқот ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари…

Арктикада топилган гигант вируслар фойдали бўлиб чиқди

Арктика музликларида гигант вируслар яшаши маълум бўлди. Олимлар улкан вируслардан хавотирга тушмаслик кераклиги, аксинча, улар инсоният учун фойдали эканини уқтирмоқда. Даниядаги Орхус университети тадқиқотчилари муаллифлигида «Microbiome» илмий журналида чоп этилган мақолада шу ҳақда сўз боради.  Олимларнинг тахминига кўра, улкан вируслар музликларни…