Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади
Бу тизим орқали бир қатор қулайликлар яратилади. Жумладан, виза тўловини тўлаш, суҳбат санасини белгилаш, етказиб бериш хизмати ва бошқалар.55views0repliesУлашинг0 АҚШ элчихонасиЎзбекистондаги АҚШ Элчихонаси 2024 йилнинг 10 июнь санасидан эътиборан, янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилди….
Илон Маскнинг компанияси АҚШда дунёдаги энг катта суперкомпьютерни қуради
Илон Маскнинг X.AI компанияси Мемфисда (АҚШ, Теннесси штати) дунёдаги энг йирик суперкомпьютерни қуради. Бу ҳақда Катта Мемфис савдо палатаси раҳбари Тед Таунсенд WREG янгиликлар телеканалида айтиб ўтди. “X.AI нинг дунёдаги энг йирик суперкомпьютери ҳисобланган Gigafactory of Computeси Мемфисда жойлашишини мамнуният…
Путин Россиянинг учинчи пойтахти қаерда пайдо бўлиши мумкинлигини айтди
Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ)даги чиқиши аввалида РФ президенти Владимир Путин Россия ўзининг учинчи пойтахтига эга бўлиши мумкинлигини, бироқ бунга жозибали шарт-шароитларни яратиш орқали эришилишини таъкидлади. «Агар биз ривожланиш учун шароит яратсак, иқтисодий фаоллик марказлари ўз-ўзидан у ерга кўчишни бошлайди», — деди…
Эйфел минорасига Олимпия рамзи ўрнатилди
Париж рамзи — Эйфел минорасига Олимпия ҳалқалари ўрнатилди. Ташкилотчилар Олимпия ўйинлари рамзини мусобақалар бошланишига 50 кун қолганда ўрнатишга қарор қилишди. Унинг ўлчамлари: 29 метрга 13 метр. Олимпия ҳалқалари қайта ишланган пўлатдан ясалган бўлиб, миноранинг жануб томонига жойлаштирилди.
Австралия шарқида тўғон тошиб кетиши оқибатида Сидней шаҳрида тошқинлар юз берди
Австралия шарқида 8 июнь куни сув тўғони тошиши оқибатида Сидней шаҳрининг қатор ҳудудларини сув босди. Бу ҳақда Австралия маҳаллий нашрлари тарқатган маълумотга асосланиб, Anadolu хабар берди. Маҳаллий амалдорлар аҳолига вазият вақт ўтгани сари ўзгариши мумкинлигини маълум қилган. Эвакуацияга тайёргарлик кўриш тавсия…
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 1,5 млрд долларга ошди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 миллиард доллардан ортиққа ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган. 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакат захиралари бир ойлик 1,52 миллиард доллар ўсиш билан, 36,6 миллиард долларни ташкил этди. Хорижий валютадаги активлар миқдори 9,26 миллиард долларга…
Ўзбекистонда патентланган объектлардан ноқонуний фойдаланиш қисқартирилади
Президент томонидан “Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битимининг Женева актига (Женева, 1999 йил 2 июль) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун имзоланди. Гаага битимининг Женева акти ўз маҳсулотларини, энг аввало, хорижий бозорларда тарғиб қилишдан манфаатдор бўлган субъектларга саноат намуналарини рўйхатдан…
Яман ҳусийлари 11 нафар БМТ ходимини ҳибсда сақлаётгани маълум қилинди
Яман ҳусийлари БМТнинг 11 нафар ходимини ҳибсда сақламоқда. Бу ҳақда БМТ вакиллари хабарига асосланиб, Al Jazeera хабар берди. Манбада айтилишича, Яманнинг “Ансоруллоҳ” ҳаракати БМТ вакилларини мамлакатнинг турли қисмларида сақламоқда. Улар қаерда ва қандай шароитларда ушлаб турилгани маълум эмас. БМТ ҳусийларни 11…
Сурхондарё ҳокимлиги Дания компанияси билан 420 млн долларлик лойиҳалар юзасидан келишувга эришди
Дания компанияси билан 420 миллион долларлик лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди Унга кўра, ўтган ҳафтада Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Дания қироллигининг Depa Commerce and Consult Ltd. компанияси директори Ник Киaнзад ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Ashkina Binо Group компанияси директори Мадина…
Ўзбекистон тарихда биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Кеча, 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзоларига сайлов бўлиб ўтди….