Наманганда ўз жонига қасд қилган маҳкум бўйича янги тафсилотлар очиқланди
Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат омбудсман минтақавий вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум Ш.С.нинг бевақт ўлими ҳолати омбудсманнинг…
Ўзбекистон Президенти Миср билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Миср Араб Республикаси Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Сенат раиси Ўзбекистон етакчисига Миср Президенти Абддулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг…
Ҳиндистон пойтахтида жазирама 52,3 даражага етиб, янги рекорд ўрнатди
Ҳиндистон пойтахтида ҳаво ҳарорати икки кун ичида иккинчи марта рекорд ўрнатди ва Цельсий бўйича 52,3 даражага етди, деб хабар берди Ҳиндистон метеорология департаменти. Бир кун аввал Ҳиндистон пойтахтида ҳаво ҳарорати янги рекорд ўрнатиб, Цельсий бўйича 49,9 даражага етди, бу йилнинг…
2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб…
Қулоқчин эшитиш қобилиятига зарар етказади – тадқиқот
Мичиган университети (АҚШ) олими Рик Нейтцель қулоқчинларнинг ундан фойдаланувчи одамларнинг соғлиғига етказадиган зарар ҳақида маълумот берди. Рик Нейтцелнинг сўзларига кўра, у ва унинг жамоаси қулоқчин эгаларидан маълумот тўплаган. 2019 йилдан буён жамоа 180 минг фойдаланувчидан маълумот олди. Маълум бўлишича, аудио…
Раисий вертолёти ҳалокати бўйича иккинчи хулосалар эълон қилинди
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокати бўйича иккинчи тергов ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда IRIB телеканали хабар беради. Ҳисоботда айтилишича, вертолёт қолдиқлари ва қисмларини ўрганиш натижасида парвоз пайтида вертолётнинг баланд тоғ ёнбағрига урилишидан бир неча сония…
Таиланднинг собиқ Бош вазири монархияни ҳақорат қилишда айбланди
Таиланд Бош прокуратураси Шинаватрани монархияни ҳақорат қилишда айблади. Таиланд Бош прокуратураси собиқ бош вазир Таксин Шинаватрани Таиланд монархиясини ҳақорат қилганликда ва интернетда монархияни ҳақоратомуз таркибда жойлаштирганликда айбламоқда, деди чоршанба куни Бангкокда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Прают Пхетчарахун….
Исландиядаги вулқон яна «уйғониб», лава отишни бошлади
Исландия жануби-ғарбидаги Рейкянес ярим оролида Сундхнукагигар вулқони декабрь ойидан бери бешинчи марта отишни бошлади, деб хабар берди Sky News. Мет-офис маълумотларига кўра, лава тахминан 1 км узунликдаги ёриқдан осмонга 50 м баландликда кўтарилган. Вулқон бошланишидан олдин қатор зилзилалар содир бўлган, яқин атрофдаги…
Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди
Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди, унинг Ерда магнит ҳодисаларини келтириб чиқариши эҳтимоли кичик, аммо барибир нолга тенг эмас. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев маълум қилди. Унинг аниқлик киритишича, ҳодиса “гипер кучли…
Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори 2 % этиб белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди. Унга кўра: Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция…