Kun: 28.05.2024

“Бахти Ташкентский”га оид жиноий иш судда кўрилмоқда

“Бахти Ташкентский” одам ўлими билан тугаган қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича ҳам айбланмоқда. Жиноят олами вакили сифатида танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва у ташкил қилган жиноий уюшма аъзоларига оид иш бўйича суд жараёнлари бошланди. Жиноий уюшма таркибида «Бахти Ташкентский»нинг акаси…

Меҳнат низолари бўйича комиссия тузиш мумкин

Меҳнат кодексининг 547-моддасида айни масаланинг асоси қайд этилган. Яъни, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра, меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш назарда тутилган. Меҳнат низолари бўйича комиссиялар ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилади. Якка…

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ўтган йили 6,6 млрд сўмга қиммат смартфонлар сотиб олди. Бу бош вазир топшириғига зид

Ўзбекистонда 2023 йилда давлат ташкилотлари 6,6 миллиард сўм пул сарфлаб 3,4 мингдан ортиқ смартфон сотиб олган. Бу бош вазирнинг асосий воситалар харидини тўхтатиб туриш ҳақидаги топшириғига зид. “Кун.uz” нашрининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг таҳлилий ҳисоботига таяниб ёзишича, улар орасида…

Сурхондарёдан 4 минг йиллик тарихий қабр ва шаҳар қолдиқлари топилди

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар,…

Сурхондарёдаги “Айритом” чегара божхона постида 1 млрд сўмдан ортиқ ноқонуний сигаретлар ушланди

Сурхондарёдафуқарохорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган 27 минг қути тамакини юк машинасига яширган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди. Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси…

Қозоғистонда қор ёғиши кутилмоқда

Қозоғистонда 28—30 май кунлари навбатдаги циклон ва у билан боғлиқ атмосфера фронтларининг таъсири остида деярли бутун ҳудудида ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Казгидромет” хабар берди. Синоптиклар берган маълумотга кўра, 28 май куни мамлакатнинг шимоли ва шарқида кучли ёмғир ёғади, кечаси эса…

Роналду 4 та чемпионатда тўпурар бўлган тарихдаги илк футболчига айланди

“Ал-Наср”нинг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду тўртта миллий чемпионатда тўпурар мақомини олган тарихдаги биринчи футболчи бўлди. Португалиялик футболчи шу вақтга қадар “Реал” билан Ла Лига, “Ювентус” билан А Серия, “Манчестер Юнайтед” билан Англия Премьер-лигасида ва “Ал-Наср” билан Саудия Арабистони чемпионатида…

Авазбек Олимов шоирага 170 млн сўм товон пули ва маънавий зарар тўлаб берадиган бўлди

Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келгани учун судга берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм…

Европа Иттифоқи илк бор Исроилга қарши санкциялар қўлламоқчи

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Исроил Халқаро суднинг Рафаҳдаги операцияни тугатиш ҳақидаги буйруғини бажаришдан бош тортса, унга қарши санкциялар қўллаш бўйича “жиддий музокаралар” ўтказди. Бу ҳақда Ирландия ташқи ишлар вазири Майкл Мартинга таяниб, Politico хабар берди. Мартиннинг сўзларига кўра, Евроиттифоқ давлатлари…

Ўзбекистонлик ўсмирлар оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 12 та медаль олди

Перу давлатида ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи 12 та медаль олди. 22−26 май кунлари Перу давлатининг Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақани ўзбекистонлик ёш атлетлар 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4…